Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

Паралимпиячиларимиз Параосиё ўйинларига тайёр: Бугун спортчиларимиз мусобақага расман кузатилди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Хабарингиз бор, 18 август – 2 сентябрь кунлари Индонезия Осиё ўйинларига мезбонлик қилди. Анъанага кўра, мусобақа ниҳоясига етгач, орадан бир қанча вақт ўтиб Параосиё ўйинлари бўлиб ўтади. Бу йилги Параосиё ўйинлари 6-13 октябрь кунлари ўтказилади. Ўйинларда ўзбекистонлик паралимпиячилар ҳам иштирок этишлари режалаштирилмоқда.

Бугун, 18 сентябрь куни Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциациясида Индонезиядаги Параосиё ўйинларига расмий кузатиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Паралимпия ассоциацияси раҳбарияти, яқинлашиб келаётган ўйинларда иштирок этувчи спортчиларимиз ва уларнинг мураббийлари ҳамда оммавий ахборот воситаси ходимлари иштирок этишди.

Миллий олимпия қўмитаси раҳбари Умид Аҳмаджонов сўзга чиқар экан, Осиё ўйинларида муваффақиятли иштирок этиш навбати паралимпиячиларимизга келгани ҳақида гапирди:

«Вақт жуда ҳам тез ўтяпти. Яқиндагина паралимпиячиларимизнинг Рио Олимпиадасидаги муносиб иштирокларини катта шодиёна билан қарши олгандик. Энди эса бошқа бир катта мусобақа — Осиё Олимпиадасида ватанимиз шарафини ҳимоя қилишга тайёргарлик кўрмоқдамиз.

Барчангиз гувоҳи бўлганингиздек, Жакарта мезбонлик қилган Осиё ўйинларида спортчиларимиз юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, тарихий натижа қайд этишди. Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев талаблари билан спортда катта ўзгаришлар бўлгани Жакартдаги мусобақада ўз исботини топди. Ўзбекистон терма жамоасининг қитъамизда бешинчи бўлиши ҳамда тарихда илк бор йигирмадан зиёд олтин медалнинг қўлга киритилишида катта меҳнат ва машаққат ётибди. Барчангиз кўрдингиз, ватандошларимиз умумий ҳисобда 70 та медални қўлга киритиб, ҳақиқий қаҳрамонлик кўрсатишди.

Энди эса навбат сизники. Худди Рио Олимпиадасида бўлгани каби, бу сафар ҳам мамлакатимиз паралимпиячилари ўзларининг нималарга қодир эканликларини кўрсатиб қўйишларига ишонамиз. Мусобақа давомида халқимиз ишончи ва Президентимиз мадади доим сизлар билан бўлади. Умид қиламизки, яна бир неча кундан сўнг барчангизни Тошкент халқаро аэропортида катта шодиёна билан кутиб оламиз. Биз сизга доимгидек ишонамиз! Бўш келманг, азаматлар!», – деди Умид Аҳмаджонов.

Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси давлат байроғини МОҚ Президенти ва Ўзбекистон Паралимпия ассоциациясининг биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов терма жамоамиз аъзоси Ҳусниддин Норбековга тантанали равишда топширди.

Якунда паралимпиячиларнинг кучига-куч, ғайратига-ғайрат қўшиш мақсадида хонанда Лола томонидан ишланган янги «Бир жамоа» видеоклипи намойиш этилди. Бунгача Миллий олимпия қўмитасида ушбу клипнинг тақдимот маросими ўтказилганди.

Эслатиб ўтамиз, III Параосиё ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси тарихда илк маротаба 54 нафар спортчи билан иштирок этади. Ҳамюртларимиз спортнинг бешта тури: пауэрлифтинг, дзюдо, ўқ отиш, сузиш ва енгил атлетика бўйича баҳсларда ўз омадларини синаб кўришади. Бу сафар II Параосиё ўйинларига қараганда икки баробар кўп спортчи билан иштирок этамиз. Таққослаш учун тўрт йил олдин Инчеондаги ўйинларда 27 нафар паралимпиячимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилганди.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 21:51, 18.09.2018.
Ўқилди: 2119 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.