Кириш Регистрация

Андрей Шипилов: «Наманганда очко олиш ижобий натижа»

Баҳо:
+ | -

Суперлига 24-тури доирасидаги “Навбаҳор” – “Металлург” (0:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Андрей Шипилов ва жамоа дарвозабони Жавоҳир Илёсов иштирок этиб, ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашишди.

Андрей Шипилов (“Металлург” жамоаси бош мураббийи): - Рақибимиз ўз майдонида мағлубиятга учрамайдиган жамоа бўлганлигини яхши билганимиз учун мазкур ўйинга пухта тайёргарлик кўргандик. Бу эса ўз мевасини бериб, Наманганда қимматли бир очкони қўлга киритдик. Таъкидлаш жоизки, бу биз учун ижобий натижа.

Жорий мавсумнинг биринчи босқич баҳсида Наманганда йирик ҳисобда имкониятни бой бергандик. Ўша ўйиндан ҳам керакли хулосалар чиқардик. Учрашувда ҳам наманганликлар яхши ўйин намойиш этиб, кўплаб хавфли вазиятларни юзага келтиришди.  Масалан, мезбонлар таркибида Азизбек Турғунбоев, Шерзод Каримов ва Даврон Ҳошимов майдонда бошқалардан ажралиб туришди.

Каримов ва Ҳошимовни собиқ “пахтакорчилар” бўлишгани учун мақтамаяпман. Шунчаки, улар яхши ўйин кўрсатишди. Лекин дарвозабонимиз ва ҳимоячилар уларга имконият беришмади. “Навбаҳор” вакиллари эса вазиятлардан самарали тарзда фойдалана олишмади. “Навбаҳор” жамоасига кейинги учрашувларда омад ёр бўлишини тилайман.

Жавоҳир Илёсов (“Металлург” жамоаси дарвозабони): - Майдонда мураббийларимизнинг кўрсатмаларини амалга оширишга ҳаракат қилдик ва Наманганда бир очко олишга муваффақ бўлдик. Бундан хурсандмиз ва кейинги учрашувларда ҳам яхши ўйин намойиш этишга интиламиз.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 23:32, 24.09.2018.
Ўқилди: 1974 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.