Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити

Қаршида мураббийларнинг билимларини янгилаш курсларига старт берилди

Баҳо:
+ | -
Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан юртимизда футбол мураббийлиги соҳасини ривожлантириш, уларнинг касбига бўлган қизиқишини орттириш, малакасини мунтазам ошириб бориш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.   Жумладан, ЎФА томонидан Андижон ҳамда Наманган вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида мураббийларнинг касбий малакасини ошириш, мураббийлик соҳасидаги янгиликлар билан мунтазам таништириб бориш мақсадида билимларни янгилаш ўқув курслари ташкил қилингани ҳақида хабар берган эдик.   Бундай курслар юртимиз вилоятлари бўйлаб навбатма-навбат ташкил этилмоқда. Билимларини янгилаш курсларининг кейингиси Қарши шаҳрида старт олди. Ўқув курслари ФИФА инструктори Усмон Тошев томонидан олиб борилмоқда. Унга инструктор ассистенти Элдор Мойлиев ёрдам бермоқда.       Янги тизимга кўра, билимларни янгилаш ўқув курслари 2 модулдан иборат бўлиб, 1-модул 5 кун давом этади. 5 кун давомида мураббийлар футболдаги янгиликлардан хабардор қилинади. Сўнгра мураббийлар бир ой давомида ўрганган билимларини иш жойларида амалда тадбиқ қилишади.   1 ойлик муддат ниҳоясига етгач, 2-модулга старт берилади ва у 4 кун давом этади. 4 кунлик муддат давомида мураббийлар амалий ҳамда назарий имтихонлар топшириб, уларга юклатилган вазифаларни презентация тарзида ҳимоя қилишади.
Манба: www.ufa.uz
Киритилди: 17:48, 04.10.2018.
Ўқилди: 2101 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [7060]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2841]

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [2742]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2329]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2248]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2202]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2197]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2137]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [1861]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [1845]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик