"Бавария" бош мураббийи Нико Ковач жамоанинг бир неча футболчилари билан зиддиятга бориб қолган.
Bild хабарига кўра, бир неча футболчи мураббийнинг машғулот жараёнидан норози. Шу сабабли улар Нико Ковач қўл остида шуғулланишдан бош тортиб, алоҳида машғулот ўтамоқчилар.