Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Испания клубини 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ҳамда Испания Ла лигасининг ҳамкорлик қилиш бўйича келишувга асосан Испания Примеросида иштирок этаётган “Эйбар” клубининг U-15 жамоаси юртимизга Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказиш учун ташриф буюргани ҳақида хабар берган эдик. 

 “Ўзбекистон темир йўллари” спорт стадионида ташкил этилган ўртоқлик ўйини ниҳоясига етди. Ўйин қизиқарли ҳамда муросасиз тарзда кечди. Азамат Абдураимов бошчилигидаги ўсмирлар терма жамоаси учрашувни йирик ҳисобда ўз фойдасига ҳал қилди.

Баҳсда 5-0 ҳисобида ўзбекистонлик футболчилар ғалаба қозонишди. Учрашувда Сардор Ҳожибоев 2 та гол киритиб дубль қайд этган бўлса, Нодир Абдураззоқов ҳамда Шахзод Акрамов, Жасур Аҳмедовлар 1 мартадан рақиб дарвозасини ишғол қилишди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ноябрь ойида яна бир бор йиғин ўтказади. 

Ўртоқлик учрашуви
Ўзбекистон U-14 – Эйбар U-15  –  5:0
Голлар: Сардор Ҳожибоев (дубль), Нодир Абдураззоқов, Шахзод Акрамов, Жасур Аҳмедов

Манба: www.ufa.uz
Киритилди: 18:22, 14.10.2018.
Ўқилди: 5418 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.