Ҳозиргина Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қатар билан ўртоқлик ўйинини якунлади. “Миллий” стадионда кечган ўйинда вакилларимиз 2:0 ҳисобида зафар қучишди.
| Баҳо: |
+1 | -
|
Ҳозиргина Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қатар билан ўртоқлик ўйинини якунлади. “Миллий” стадионда кечган ўйинда вакилларимиз 2:0 ҳисобида зафар қучишди.

Ҳозиргина Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қатар билан ўртоқлик ўйинини якунлади. “Миллий” стадионида кечган ўйинда вакилларимиз 2:0 ҳисобида зафар қучишди.
Эктор Купер бу сафар ҳам катта ўзгаришларни амалга оширди. Дарвозабондан тортиб ҳужум чизиғигача янгилади. Ҳатто терма жамоа сафида дебют ўйинини ўтказганлар ҳам бўлди. Шу боисдан ўйин давомида футболчиларимизда хатолар, шошма-шошарликлар кузатилди, аммо умумий олганда ёмон эмас.
Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. Вакилларимиз иккита қулай вазиятдан фойдалана олишмади. Иккинчи бўлимда эса дастлаб Одил Аҳмедов боши билан ҳисобни очган бўлса, кейин захирадан майдонга тушган Марат Бикмаев ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. Шундай қилиб, Эктор Купер иккинчи ғалабасини қўлга киритди.
Ўртоқлик ўйини
16 октябрь, соат 19:00. "Миллий" стадион
ЎЗБЕКИСТОН - ҚАТАР 2:0 (0:0)
Голлар: Одил Аҳмедов (73), Марат Бикмаев (86)
Огоҳлантиришлар: Икром Алибоев (78) — Али Зайнобиддин (22), Абдулазиз Ҳатим Муҳаммад (57)
Ўзбекистон: 30.Ўткир Юсупов, 2.Акмал Шораҳмедов, 5.Анзур Исмоилов, 6.Ҳусниддин Ғофуров (Достонбек Ҳамдамов 46), 8.Икром Алибоев (Владимир Козак 83), 9.Одил Аҳмедов (Ислом Тўхтахўжаев 90+2), 13.Олег Зотеев, 14.Элдор Шомуродов (Марат Бикмаев 77), 15.Одил Ҳамробеков, 22.Жавоҳир Сидиқов, 31.Егор Кримец (Достонбек Турсунов 62).
Қатар: 21.Юсуф Ҳассан, 6.Абдулазиз Ҳатим Муҳаммад, 10.Ҳассан ал-Ҳайдос, 12.Карим Будиаф, 13.Султон Ҳуссайн, 15.Бассам Ҳусам ар-Ровий, 17.Муҳаммад Муса, 18. Абдулкарим Салим (Аҳмад Абдулмутал 75), 19.Али Зайнобиддин, 26.Ториқ Салмон, 28.Ассим Умар.
«Реал» 3 нафар ярим ҳимоячисини трансферига блок қўйди [4798]
«ПСЖ» Арда Гюлер учун катта таклиф юборди [3682]
«Реал»да Эндрик бўйича қарор қабул қилинди [3317]
«Ман Сити» Родри ўрнига англиялик ярим ҳимоячини нишонга олди [2747]
«Атлетико» Альваресдан узр сўрашини кутмоқда [2715]
Ферран Торрес: «Финалнинг сўнгги беш дақиқасида бутун эътиборимни Мессига қаратдим» [2702]
Месси отасининг вафотидан сўнг "Интер Майами"даги фаолиятини тўхтатди [2537]
«Барселона» Родри бўйича янги таклиф билдирди [2003]
«Нефтчи» БААда ўйнаётган Ўзбекистон МТЖ аъзосини ўз сафига қўшиб олди [1823]
Скоулз «Манчестер Юнайтед»ни «ҳақиқий масхарабоз»ни сотиб олишга чақирди [1745]
| Асосий сахифа |
|
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|
|