Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан ҳар бир вилоятдаги футбол мураббийларининг касбий маҳорати синовдан ўтказилаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Жами 1500 нафардан ортиқ мураббийлардан имтиҳонлар олинган бўлса, шулардан 400га яқин мураббийларга икки ой синов муддати берилганди. Белгиланган режа асосида, икки ойлик муддатдан сўнг улардан қайтадан имтиҳон олиш жараёни давом этмоқда.
Мураббийлар билимларини қайтадан синовдан ўтказиш навбати Фарғона вилоятига етиб келди. Фарғоналик футбол мураббийлари берилган муддат давомида қай даражада ўз устида ишлаганлари қайти назоратдан ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, имтиҳон давомида мураббийларнинг машғулотлар олиб боришга қандай тайёргарлик кўрганликлари, конспект ёзиш, майдонни машғулотга тайёрлаш, машғулот давомида болаларга кўрсатмалар бериб бориш усуллари, мураббийнинг машғулот давомида ўзини тутиши, футболчиларнинг машғулотдаги хатоларини аниқлаш, кўрсатиб бориш ва ўша хатоларни тўғирлаш борасида амалга оширадиган хатти-ҳаракатлари текширилмоқда.
Шунингдек, мураббийларнинг машғулот пайтида болаларни назорат қилиб бориш учун позиция танлашдаги билим ва кўникмалари ҳамда машғулот давомидаги фаоллиги кўздан кечирилади.
Берилган имкониятдан фойдалана олмай, имтиҳонда салбий натижа кўрсатган мураббийлар лицензиясидан маҳрум қилинади.
«Арсенал» Винисиус билан шахсий шартнома бўйича келишувга эришди [3513]
Bild: «РБ Лейпциг» «Реал»нинг Диоманде бўйича 2 та таклифини рад этди [2989]
Журналист «Реал» ва Винисиус ўртасидаги музокаралар ҳамда келишмовчилик сабабини ошкор қилди [2781]
Абдуқодир Ҳусанов тўлиқ ўйнаган баҳда “Манчестер Сити” “Интер”га ютқазди [2605]
«Реал» Ямалнинг оёғини синдиришига бир баҳя қолган футболчини сотиб олмоқчи [2275]
«Фулхэм» «Реал»дан уч нафаp футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2252]
«ПСЖ» «Барселона» футболчисини қўлга киритишга қатъий қарор қилди [2224]
Эспининг «Реал»даги маоши саккиз бараварга ошди [2018]
«Бавария» «Манчестер Юнайтед»дан Кейннинг ўринбосарини топди [1788]
«Арсенал» Винисиус учун жамоадаги маошлар тузилмасини бузишга тайёр [1734]













