Кириш Регистрация

Месси шифохонага олиб кетилди

Баҳо:
+1 | -1

Испания чемпионатининг 9-тури доирасида бўлиб ўтаётган "Барселона" ва "Севилья" жамоалари ўртасидаги ўйиннинг биринчи бўлимида Лионель Месси қўлидан жароҳат олгани ҳақида хабар бериб ўтгандик.

Аргентиналик футболчи рақиб ўйинчиси билан тўқнашув оқибатида ерга ўнг қўли билан ноқулай тушди. Натижада Лео ўйинни давом эттира олмади ва майдонни тарк этди.

Испаниянинг Sport.es сайти хабар тарқатишича, клуб тиббиёт ходимлари Мессини тезда шифохонага олиб кетишган. У ерда футболчининг қўли рентген ва бошқа текширувлардан ўтказилади.

Дастлабки тахминларга кўра, Лионелнинг бўғимидаги пайлари чўзилган. Агар шундай бўлиб чиқса, футболчи 10-15 кун давомида майдонга туша олмайди. Оқибатда у "Интер" ва "Реал"га қарши ўйинларни ўтказиб юбориши мумкин.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 01:08, 21.10.2018.
Ўқилди: 19076 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [8877]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4581]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4515]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4099]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4012]

Жозе Моуриньо «Реал»нинг қайси ёш юлдузига асосий урғу қаратмоқчи эканлиги маълум бўлди [3954]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3226]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [2910]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [2752]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2604]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик