Италиянинг “Фиорентина” клуби ҳимоячиси Никола Миленкович фаолиятини Бундеслигада давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Tuttomercatoweb хабар бермоқда.
Манбанинг хабарига кўра, 21 ёшли футболчига “Бавария” қизиқиб қолган. Немислар футболчи учун 50 миллион евро тўлашга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, Миленкович билан шунингдек “Манчестер Юнайтед” ҳам қизиқаётган эди.