Кириш Регистрация
21/05 19:00 Бунёдкор 3-2 Локомотив
23/05 23:45 Кальяри - Фиорентина

Ўртоқлик ўйини. Жанубий Корея бизга «мастер-класс» ўтиб берди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон терма жамоаси Жанубий Кореяга қарши ўртоқлик ўйинида йирик ҳисобда имкониятни бой берди. Корейслар бугун Эктор Купер шогирдларига ҳақиқий мастер-класс ўтиб беришди.

Кореяликлар ҳар томонлама тезлик, тўп назорати, аниқлик, вазиятлардан фойдаланиш, прессинг жиҳатдан биздан устун эканликларини намойиш қилишди. Учрашувдаги ҳисоб 9-дақиқада очилди. Ли Йонг ўнг қанотдан ҳаволатиб етказган тўпни Нам Тэ Хи ерга туширмасдан дарвоза томон тепди. Тўп ҳимоячиларимиз орасидан ўтиб, олис бурчакка бориб тушди.

Учрашувнинг 23-дақиқасида Жанубий Корея бурчак тўпидан сўнг ҳисобдаги фарқни оширди. Дастлаб яқин масофадан йўлланган кучли зарбани Нестеров қайтарганди, аммо ён томонга кетган тўпни Хванг Уй Жо кучли зарба билан дарвозага жойлаб қўйди.

Иккинчи бўлимда ҳам устунлик рақиблар томонида бўлди. Баҳснинг 69-дақиқасига келиб таблода йирик ҳисоб қайд этила бошлади. Кореяликлар ўйинга киритган бурчак тўпини Шораҳмедов бош билан қайтарди. Аммо захирадан тушган Мун Сеон Мин 16 метрдан аниқ зарба билан дарвоза бурчагини ишғол қилди.

Ўйин тугашига 8 дақиқа қолганида тўртинчи тўп дарвозамиздан ўрин олди. Рақибнинг икки футболчиси бутун бошли мудофаа чизиғимизни парокандаликка учратди ҳамда Сук Хюн Жун яқин масофадан дарвозани ишғол этди.

Ўйин давомида футболчилармииз корейслар дарвозаси томон бир нечта зарбалар йўллашди, аммо улар оқибатида яққол голга тортадиган вазият юзага келмади.

Халқаро ўртоқлик ўйини.
ЎЗБЕКИСТОН - ЖАНУБИЙ КОРЕЯ - 0:4 (0:2
Голлар: Нам Тэ Хи (8), Хванг Уй Жо (23), Мун Сеон Мин (70), Сук Хюн Жун (82)
Ўзбекистон: 1.Игнатий Нестеров, 2.Акмал Шораҳмедов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 5.Анзур Исмоилов (С), 13.Олег Зотеев, 16.Отабек Шукуров, 15.Азиз Турғунбоев (Марат Бикмаев 46), 17.Достон Ҳамдамов (Ҳусниддин Ғофуров 75), 22.Жавоҳир Сиддиқов (Икром Алибоев 64),  14.Элдор Шомуродов
Жанубий Корея: 23.Чжо Хён У, 19.Ким Йонг Гвон (Квон Кюнг Вон 64), 15. Жунг Сеунг Хюн (Хонг Чул 76), 2. Ли Йонг, 6.Парк Жу Хо, 7.Хванг Ин Беом, 5.Чжу Сежонг, 10. Нам Тэ Хи (Мун Сеон Мин 50), 17.Ли Чунг Йонг (Ли Жун Хюн 76), 26. На Санг Хо, 16. Хванг Уй Жо (Сук Хюн Жун 69)
Бош ҳакам: Крис Бит (Австралия)

Манба: stadion.uz
Киритилди: 16:55, 20.11.2018.
Ўқилди: 17573 марта.
Фикрлар: 41 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.