Италия А серияси аёлларни зўрлашга қарши кураш тадбирини ўтказади. Италия чемпионатининг 13-тури доирасидаги ўйинларда футболчилар юзларига қизил белги билан майдонга чиқишади.
Мазкур кампания ижтимоий тармоқларда оммалашди. Инсонлар #unrossoallaviolenza (зўрлашга қизил карточка) хештеги остида ўз расмларини Твиттерга жойлашди.
Мазкур акцияга «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳам қўшилади. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ у АҚШлик аёлни зўрлаганликда айблаганди.