Шу кунларда байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Миллий олимпия қўмитаси қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказида чуқурлаштирилган тиббий тестдан ўтишмоқда. Кардиоресператор юкламаси тестлари орқали спортчиларнинг жисмоний ҳолатига умумий баҳо берилади. Ана шу тест натижалари асосида, машғулот жараёнларида спортчиларга индивидуал юкламалар берилади.
Қайд этиш лозимки, бундай амалиётдан асосан жаҳоннинг етакчи спорт мамлакатлари фойдаланадилар. Кардиоресператор тестини ўтказувчи мослама Марказий Осиёда фақат Тошкентда мавжуд. Ушбу чуқурлаштирилган тестлардан босқичма-босқич бошқа спорт турларида фаолият олиб борадиган спортчиларимиз ҳам ўтказилиши кўзда тутилган.