Мюнхэниннг “Бавария” клуби Мадриднинг “Атлетико” ҳужумчиси Антуан Гризманни сотиб олмоқчи. Бу ҳақда Corriere dello Sport нашри хабар бермоқда.
Манбаниг хабарига кўра, мюнхэнликлар футболчини мавсум сўнгида жамоани тарк этадиган Арьен Роббенга ўринбосар сифатида кўришмоқда ва уни келаси ёзда сотиб олишга тайёр.
Шунингдек, Гризманни сотиб олиш осон кечмайди. Сабаби футболчининг шартномасида унинг товон пули 200 миллион евро этиб белгиланган. Ундан ташқари, Гризманнинг “Атлетико”даги маоши йилига 20 миллион еврони ташкил қилади.