Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Эшкак эшувчиларимиз янги мавсумга тайёрланмоқдалар

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

2019 йилда эшкак эшувчиларимизни бир қатор муҳим рейтинг мусобақалари кутиб турибди. Бунинг учун албатта атлетларимизни мусобақаларга муносиб тайёрлаш талаб этилади. Шу муносабат билан 20-23 декабрь кунлари Тошкент денгизида механик эшкак эшиш (спорт машқ ускуналарида) бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтади. Мусобақада юртимизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган академик эшкак эшувчилар қатнашадилар.

Чемпионатнинг биринчи кунида барча тоифадаги спортчилар ўртасида 3000 метр масофага югуриш бўйича мусобақалар бўлиб ўтади. Иккинчи куни спортчилар механик эшкак эшиш бўйича 2000 метр масофага куч синашадилар. Унда эркаклар, енгил вазндаги хотин-қизлар ва ўсмирлар қатнашадилар. Учинчи куни эса енгил вазндаги эркак спортчилар, хотин қизлар юқоридаги масофага ўз маҳоратларини синовдан ўтказадилар.

Маълумот учун, механик эшкак эшиш бўйича баҳслар махсус тренажёр ускуналарида ташкил этилади. Уларга масофани ўлчовчи ҳисоблагичлар ўрнатилган бўлади.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 22:25, 18.12.2018.
Ўқилди: 1474 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.