Туриннинг “Ювентус” клуби ўзининг расмий сайтида ҳамкор Adidas билан шартномасини узайтиргани ҳақида эълон қилди.
Туринликларнинг машхур спорт бренди билан янги келушуви 2027 йилгача мўлжалланди. 8 йил давомида ҳамкорлик қилгани учун туринликлар 408 млн евро оладиган бўлди.
Шунингдек, “Ювентус” эришган натижалари учун мукофот пули билан ҳам тақдирланади. Эслатиб ўтамиз, “кекса синьора” Adidas билан ҳамкорликни 2015 йил бошлаган.
Маълумотларга қараганда, Италия клуби жорий мавсум якунланишига кўра 15 млн евро мукофот пули олади.