Франциялик ҳимочи Юнес Кабул “Уотфорд”ни тарк этди.
32 ёшли футболчи ва “Уотфорд” ўзаро келишган ҳолда шартнома бекор қилишди.
Эслатиб ўтамиз, франциялик футболчи “буғулар” сафига 2016 йил “Саутгемптон”дан келиб қўшилган эди.
Ўтган мавсум Кабул бор йўғи 2 та ўйинда майдонга тушиб, жиддий жароҳат олган эди.