Кириш Регистрация
10/03 00:45 Лацио 2-1 Сассуоло
10/03 01:00 Эспаньол 1-1 Реал Овьедо
10/03 19:00 Нефтчи 3-0 Андижон
10/03 19:45 Машъал 0-2 Қизилқум
10/03 20:30 Пахтакор 0-2 Навбаҳор
10/03 22:45 Галатасарой 1-0 Ливерпуль
11/03 01:00 Аталанта 1-6 Бавария
11/03 01:00 Атлетико 5-2 Тоттенхэм
11/03 01:00 Ньюкасл 1-1 Барселона
11/03 16:30 Сурхон - Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив - Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро - Хоразм
11/03 22:45 Байер - Арсенал
12/03 01:00 Буде-Глимт - Спортинг
12/03 01:00 ПСЖ - Челси
12/03 01:00 Реал Мадрид - Манчестер Сити
12/03 19:30 ОКМК - Сўғдиёна
12/03 19:45 Динамо - Насаф

Ўзбекистонда замонавий бешкурашни ривожлантириш йўлида бир нечта спорт турлари федерациялари яқиндан ҳамкорлик қилади

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Хабарингиз бор, декабрь ойи бошида Ўзбекистон замонавий бешкураш федерациясига янги раҳбарият сайланган ва ташкилот олдига тегишли вазифалар белгилаб берилганди. Бу борада федерацияда иш қизғин кечмоқда.

Бугун, 26 декабрь куни Миллий олимпия қўмитасида замонавий бешкураш спортини ривожлантириш, оммалаштириш мақсадида Ўзбекистон енгил атлетика, қиличбозлик, йилқичилик ва от спорти, сузиш ҳамда ўқ отиш спорти федерациялари ўртасида ўзаро ҳамкорлик ва шерикчилик бўйича меморандум имзолаш маросими ташкил этилди. Тадбирда юқорида санаб ўтилган федерациялар вакиллари, шунингдек, Миллий олимпия қўмитаси мутасаддилари иштирок этишди.

Сир эмаски, замонавий бешкураш осон бўлмаган спорт турларидан бири ҳисобланади. Чунки, ушбу спортда атлетлар бешта йўналиш – югуриш, қиличбозлик, от спорти, сузиш ҳамда ўқ отиш бўйича кураш олиб борадилар. Спортчи мазкур йўналишларнинг ҳар бирига алоҳида тайёргарлик кўриши лозим. Бунинг замирида эса тинимсиз меҳнат, катта машаққат ётади. Шу сабабдан ҳам, бешкурашни ривожлантириш фақатгина бир федерацияга боғлиқ эмас. Бугунги тадбир давомида ҳамжиҳатликда иш олиб бориш, бешкураш талабларига жавоб бера оладиган атлетларни саралаб олиш, тажрибали мураббийлардан иборат кенгаш тузиш ва бошқа масалалар муҳокама қилинди. Ўз навбатида федерациялар вакиллари ҳамкорлик қилишга, ўзлари томонидан амалий ёрдам кўрсатишга тайёр эканликларини маълум қилдилар.

Шундан сўнг тадбирнинг асосий қисми – меморандум имзолаш маросими ташкил қилинди.

Маълумот ўрнида, Токио 2020 Олимпиадасига замонавий бешкураш бўйича Осиё қитъаси вакиллари учун 5 та лицензия ажратилган. Ўзбекистон ана шу бешта йўлланмадан бирига эга чиқиш учун етарли салоҳиятга эга. Шундай экан, 2019 йилнинг ноябрь ойида ўтказиладиган лицензион мусобақада юқорида санаб ўтилган федерация масъуллари, мураббий ва спортчиларга омад, муваффақият ва албатта куч-қувват тилаб қоламиз.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 13:03, 26.12.2018.
Ўқилди: 1766 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

ЕЧЛ. Суперкомпьютер «Реал» — «Манчестер Сити» қарама-қаршилиги ғолибини тахмин қилди [13490]

Zo'r TV телеканали 10-март куни Чемпионлар лигасининг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [12096]

"Реал Мадрид" "Манчестер Сити"га қарши дастлабки ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилари ҳақида расмий маълумот берди [6847]

Хосе Мария Мендес – Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи [6687]

«Ҳамиша тайёр». «Манчестер Сити» Абдуқодир Ҳусановнинг жамоасини голдан қутқарган ҳаракати видеосини эълон қилди (видео) [5194]

Football365: "Челси" "Барселона"нинг 3 нафар футболчиси учун 250 миллион евро сарфлаши мумкин [3333]

«Барселона» тарбияланувчиси «Реал»ни бошқариши мумкин [2289]

Хави инглиз грандини бошқаришга тайёр [2163]

Инфантино ЖЧ-2026 фаворитини айтди [2061]

«Боруссия» юлдузи мавсум якунида жамоасини тарк этади: Асосий даъвогар — «Барселона» [2038]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.