Кириш Регистрация

Умид Аҳмаджонов: «Президентимизнинг ёнларида туриб, халқимиз ишончини оқлаймиз»

Баҳо:
+ | -

Кеча, 26 декабрь куни Миллий олимпия қўмитаси Бош Ассамблеясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик.

Ассамблея давомида ташкилотнинг 2018 йилги фаолияти бўйича МОҚ Бош котиби Жасур Матчанов ҳисоботи тингланди.

2020 йил Токиода бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ўйинлари учун Қўмита томонидан ишлаб чиқилган Стратегия юзасидан МОҚ президенти маслаҳатчиси Назиржон Худойқулов маълумот берди. Шунингдек, МОҚ вице-президентлари, Ижроия қўмитаси ва Бош Ассамблеяси, тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш ва бошқа масалалар муҳокама этилди.

Ассамблея давомида Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов сўзга чиқар экан, ташкилотнинг бугунги кундаги энг асосий вазифаси Токио 2020 Олимпиадасида муносиб иштирок этиш, ҳар жабҳада натижаларни яхшилаш эканлигини айтиб ўтди.

“МОҚ Ижроқўмидан ҳар бир спорт федерация раҳбарлари, вакиллари ўрин олди. Бундан мақсад барча билан ҳамжиҳатликда, бир оила бўлиб ишлашдир. Токио-2020 Олимпия ўйинлари бўйича муҳтарам Президентимиз томонидан катта топшириқлар берилган.

Кунчиқар юрт мезбонлик қиладиган Олимпиадада Риодаги мусобақада қайд этилган кўрсаткични яхшилашимиз лозим. Биз Президентимизнинг ёнларида туриб, халқимиз ишончини оқлаймиз ва насиб қилса, Токиодан ёруғ юз билан қайтамиз”, – деди МОҚ раҳбари Умид Аҳмаджонов.

Манба: Stadion
Киритилди: 20:57, 27.12.2018.
Ўқилди: 4537 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.