Роналдо
«Интер»сафида 2000-йилда Италия кубоги финалида Роналдо тиззасини қайириб олади. Афсуки, бу жароҳат уни деярли 2 йилга катта футболдан ташқарида қолишга мажбур қилади. Энг қизиғИ шундаки, у билан ҳеч ким тўқнашиб кетмайди Роналдо финт ишлатаётган вақтида оёғини нотўгри қўйган ҳолда ерга йиқилиб кетади. Кейинчалик бу жароҳат кўп бор уни безовта қилади ва иқтидорини тўлиқ намойиш қилишига тўсқинлик қилади.
Неймар.
2014-йилда Бразилияда бўлиб ўтган мундиалдаги Неймарниниг ¼ финалдаги Колумбия термаси билан бўлган учрашувида олган жароҳатини яхши эсласангиз керак. Ўшанда Зунига Неймарниниг ортидан бел қисмига тиззаси билан тепган эди. Оқибатда, Неймар умуртқа поғонасининг лат ейиши натижасидаМундиалда бошқа майдонга туша олмаган эди. Оқибатда, Бразилия термаси кейинги ўйинда тарихидаги энг аламли мағлубиятни Германиядан қабул қилиб олган эди. Ўша мағлубият сабабчиси дея ҳалигача Зунигадан бутун Бразилия нафратланади.
Муҳаммад Салоҳ
Ҳа, албатта, гап нима ҳақида боришини аллақачон сездингиз. Рамоснинг ишлатган фоул ҳақида кўплаб баҳс - мунозаралар бўлди ва ҳалигача бўлмоқда,лекин вазият ўтиб кетиб бўлди. Ўша мавсумни Муҳаммад Салоҳ ақлбовар қилмас даражада ўтказган эди. Клопп ҳам жамоани унинг атрофида қурган,«Ливерпул»ниниг ишлаш механизми кўп жиҳатдан шу йигитга боғлиқ эди. Минг афсуски, ЧЛ финалидаги Рамосниниг қўполроқ ўйини эвазига ЧЛ финалларидаги энг зерикарли футбол кўришга мажбур бўлган эдик. Клопп Салоҳсиз тактикани ўзгартиришга мажбур бўлганди. «Ливерпул» футболчилари ҳам Салоҳсиз ўзларига ўхшашмаганди, ўшанда. Бу жароҳат Салоҳни олтин тўпдан маҳрум қилди деб бемалол айтсак бўлади. МайлиСалоҳ ҳали ёш, униниг келажаги олдинда деб қоламиз.
Й.У