Италия чемпионатининг биринчи давраси ниҳоясига етди.
19 турдан сўнг энг кўп гол урган жамоа "Аталанта" бўлди, Жан Пьеро Гасперини шогирдлари 39 та гол урдилар.
"Ювентус" 38 та гол билан иккинчи ўринда, "Наполи"да 37 та гол.
А сериянинг биринчи давраси якунидан сўнг "Ювентус" 53 очко билан пешқадам бўлиб турибди. Иккинчи ўринда "Наполи" (44). "Аталанта" эса 8-ўрин (28 очко).