Испания чемпионатининг 18-турида "Реал" ўз уйида "Реал Сосьедад"га ютқазди (0:2).
6 январь куни "Сантьяго Бернабеу" стадионида ўтган ўйинга 53 412 мухлис ташриф буюрди.
Бу мадридликлар учун ўз стадионларида Примера доирасида мухлислар энг кам ташриф буюрган иккинчи ўйин бўлди. 1-турда "Хетафе" билан ўйинга 48 346та томошабин келган. 7-турда "Атлетико" билан ўйинда энг кўп - 78 562та томошабин келган.
ESPN журналисти Дермот Корриганнинг ҳисобига кўра, уйда ўтган ҳар ўйиндаги 30 минг бўш ўриндиқ "Реал" учун минус 2 млн евро дегани. Шу тариқа, "Қироллик клуби" бу мавсумда 13 млн евро ишлаб топиш имкониятидан маҳрум бўлди.
"Реал"нинг уй ўйинларида мухлисларнинг ўртача ташрифи 62 708 та бўлмоқда, стадион 85 454 томошабинни сиғдира олади.