Ла Лиганинг 19-турида “Атлетико” “Леванте”ни мағлубиятга учратди.
Ўйин олдидан “Ванда Метрополитано” стадионида бир гуруҳ мухлислар тўпланишди. Ишқибозлар Диего Годинни “Атлетико”да сақлаб қолиш учун акция ташкил қилишди.
32 ёшли футболчи мадридликлар билан 2 йиллик шартнома имзолашга тайёр бироқ, у уругвайлик футболчи билан келиша олмаяпти.
Годиннинг хизматига “Интер” жиддий қизиқиш билдирмоқда.