Кириш Регистрация
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 18:00 Қизилқум 1-1 Нефтчи
06/05 21:00 Салернитана 1-2 Аталанта
06/05 23:45 Удинезе 1-1 Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас 4-0 Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль 3-4 Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид - Бавария

“Реал” Роналдудан бутунлай воз кечмоқда (фотогалерея)

Баҳо:
+ | -

"Реал" клуби жамоанинг тўққиз йиллик етакчиси Криштиану Роналдудан бутунлай воз кечмоқда. Футболчи "Ювентус"га ўтганидан кейин Мадрид клуби раҳбарияти шундай қарорга келган.

Журналистлар бир қатор жиҳатларга эътибор қаратишди. Клуб сайтида Роналдунинг ўрни жуда камайтирилган. Жамоанинг охирги ютуқларида Криштиану бор, аммо асосий пландан тушириб қолдирилган. Шу билан бирга, УЕФА рамзий терма жамоасига киритилган футболчилари ҳақида билдирилган муносабатда клуб Модрич, Варан, Рамос ва Марселони қора чизиқларда ажратиб кўрсатган. 2018 йилда Реал нинг ЕЧЛни қўлга киритишига муносиб ҳисса қўшган Роналдуга эса эътибор ҳам берилмаган.

Шунингдек, Роналду "Ювентус"га ўтгач, "Реал" уни клубнинг Twitter, Facebook ва Instagramдаги саҳифаларини кузатиб бориш ҳуқуқидан маҳрум қилди.

Журналистларнинг айтишича, Роналду "Реал"нинг каналидан фойдалана олмаслиги ҳам мумкин. Қизиғи, "Реал"нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали Роналду иштирок этган голли ҳолатларни топиш имкони ҳам камайиб бормоқда, унинг ўрнига Криштиану қатнашмаган голли ҳолатлар ва хавфли вазиятлар жойлаштирилмоқда.

Бундан ташқари, кийим алмаштириш хонасида "Реал" афсоналари қаторида Роналдунинг ўрнини бошқа футболчилар эгаллади.

Фикримизнинг исботини қуйидаги суратларда кўришингиз мумкин. ФОТОГАЛЕРЕЯ

Манба: aniq.uz
Киритилди: 11:28, 16.01.2019.
Ўқилди: 23816 марта.
Фикрлар: 20 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.