Хабарингиз бор, “Атлетико” клуби трансфер ҳуқуқи “Челси”га тегишли бўлган Альваро Моратни ўз сафига қўшиб олган эди.
Бугун Испания чемпионатининг 22-туридан ўрин олган “Бетис”га қарши баҳсда футболчи “матрасчилар” сафидаги илк учрашувини ўтказди. Ўйинни бошланғич таркибда бошлаб, тўлиқ 90-дақиқа ҳаракат қилди.
Эслатиб ўтамиз, "Атлетико" мазкур баҳсда 0:1 ҳисобида мағлубиятга учради.