“Милан” яримҳимоячиси Лукас Пакета Италия чемпионатининг 23-тури “Кальяри” дарвозасига гол урди.
Шу тариқа, 21 ёшли футболчи “россенерлар” сафида дебют голини урди. Ўзининг голини у “Фламенго” академиясида ёнғин сабабли ҳалок бўлганларга бағишлади.
Маълумот ўрнида, “Милан” қишки трансферлар вақтида Пакетани “Фламенго”дан 35 млн евро эвазига сотиб олганди.