«Манчестер Юнайтед» ёшлар жамоаси ҳимоячиси, 19 ёшли футболчи Макс Тэйлор онкологик касалликни енгиб ўтишга муваффақ бўлди. У кимётерапия курсини муваффақиятли ўтади ва ҳозирда тикланиш жараёнини бошдан кечирмоқда.
«Менга ёрдам бераётган клубга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Касалликни енгиб ўтишимда оила аъзоларим — онам, ўгай отам Мэттью, акам Жорж, севгилим Лидия ва бошқалар томонидан берилган ёрдамни сўз билан ифодалаб бўлмайди. Уларнинг қўллаб-қувватлаши қимматли бўлди», – деди Тэйлор.
Макс Тэйлор аввал Данн фамилияси остида ўйнаган. У икки мавсум давомида "МЮ" ёшлар жамоаси сафида 27та ўйинда майдонга тушган.