Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

Пёнтек Левандовски издошига айланадими, ёки тезда ёниб-ўчган «юлдуз» Белоттига?

Баҳо:
+ | -

Тўғрисини айтаман, “Милан” менинг кўзимда “юлдузлар қабристони” сифатида шаклланиб қолган, нимага дейсизми?

Ҳоқон Чалханўғли, Саму Кастильехо... Бундай футболчиларни санайдиган бўлсак, саноғига етмаслиги мумкин.

Пёнтек “Милан”га ўтгач, польшалик тўпурарга эмас “Милан” клубига ачина бошладим.

Тўғри-да, Игуаиндек ҳужумчи эплай олмаган ишни, фақат ярим мавсумни юқори даражада ўтказган 23 ёшли йигитча қойиллата олармиди?, деган савол мени қийнади.

Боз устига, “Милан” қандайдир польшалик учун 35 миллионни ҳеч иккиланмасдан санаб берди. “Милан” учун кўп пул сарфлаб, ҳеч нарсасиз қолиш янгилик эмас-ку дея танбеҳ бердим ўзимга ўзим.

Лекин “Милан” жамоасидаги илк 5 ўйинида Пёнтек хато фикрлаганимни тан олишга мажбур этди: 5 та ўйин 6 та гол. Бу билан Пёнтек шунчаки омади келаётган, русчасига айтганда “выскочка” эмаслигини исботлади ва барча футбол аҳлининг саволларига Месси айтганидек: “Менинг ўрнимга оёқларим гапиради” дея жавоб бера олди.

Тан олайлик, Кшиштоф Пёнтек майдонда нималарга қодир эканлигини кўрсатишдан чарчамаяпти.

Пёнтек ҳақида қисқача: ҳозирда кўп ҳужумчилар азият чекаётган гол сезиш қобилияти, кучли рақиб дарвозасига тескари туриб ҳам вазиятни яхши ҳис эта олиш, энг асосийси якунловчи зарбани дарвоза томон тўғри йўллаш унинг очилган қирраларидан бирига айланиб улгурди.

Яқинда “Аталанта”га қарши ўйиндан кейин расман тўнимни тескари кийиб, Пёнтекни кўп сонли мухлисларидан бирига айландим ва “Милан” раҳбариятини ажойиб трансфер билан табриклашга ижозат бергайсиз.

Пёнтек Сан-Сирога келганидан сўнг “Милан” ҳужумида баланс пайдо бўлишни бошлади. Энди “Милан”нинг ҳужуми фақатгина Сусога боғланиб қолмайди.

Бунда яна бир футболчининг ҳиссаси бор: бу “Милан”нинг яна бир ажойиб трансфери, бразилиялик Пакета (у ҳам “Аталанта”га қарши учрашувда юқори даражали футбол ўйнади).

Пёнтек ҳисобида Италия чемпионати ва Кубогида 25 та гол бор ва бу натижага эришиш учун Кшиштофга атиги 23 ўйин керак бўлди. Шубҳасиз, ҳавас қилса арзирли статистика. Ўйин жиҳатидан олганда футболчига гап сўз бўлиши мумкин эмас.

 

Нима қолди? Энди Пёнтекни биз инсонийлик жиҳатлари, характери, психологиясини билиб олишимиз керак. Бу жамоанинг инқилоб пайтида, голсиз серияларда ва футболнинг ажралмас қисми – жароҳатларда кўринади. “Милан” мухлислари мени ёмон кўришмасин юқорида санаб ўтилганлар албатта, қачондир юз беради, ахир бу – футбол.

Биз эса ўшанда ҳақиқий Пёнтекни кўришимиз мумкин ва унинг қандайлигини янада яхшироқ билиб оламиз.

Кўрамиз, Пёнтек “Бавария”да бир неча мавсум порлаган Левандовскининг издошига айланадими, ёки ўз вақтида порлаб, тезда сўнгган Белоттига шерик бўладими?

Жаҳонгирмирзо Сотиболдиев

WorldNews

Киритилди: 23:47, 17.02.2019.
Ўқилди: 5693 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.