Кириш Регистрация
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе

ЕЧЛ. «Ливерпуль» ва «Бавария». Жавоб ўйинидан олдин кимда имкон кўпроқ?

Баҳо:
+ | -1

Кеча «Энфилд»да бўлиб ўтган учрашув кўплаб мухлисларда икки хил таассурот уйғотди. Кечаги учрашув ва унинг жавоб ўйини олдидан кимда имкон кўпроқ эканини чамалаб кўрамиз.

Учрашув ҳақида

Ўйин «Ливерпуль»нинг катта устунлигида ўтган бўлса-да, статистика бошқачароқ гапирмоқда. 90 дақиқа мобайнида икки жамоа дарвоза сари атиги 2 бор аниқ зарба йўллашди. Энг қизиғи шундаки, «Ливерпуль» сафида энг кўп зарбани марказий ҳимоячи Матип йўллади. Унинг 4 бор йўллаган зарбаларидан бирортаси аниқ чиқмади.

«Бавария» бу учрашувдан аввал бир неча ўйинлардан бери ҳимоядаги муаммоларни бартараф эта олмаганди. Кеча буни беркитиш учун ўйинни «ўлдиришга» уринди. Улар тўпни у қанотдан бунисига ўтказиб, рақибни прессинг қилишга ва вақтдан ютишга ҳаракат қилишди.

Левандовскининг кечаги учрашувда кўрсатган ўйини сўзимизга исбот бўла олади. У ҳужумга ўтганида иложи борича тўпни ушлаб туришга уринди. Деярли бир маротаба ҳам ўткир пас бермади.

Бу дурангдан кимга кўпроқ фойда?

«Бавария»

Клубнинг сўнгги ўйинларига назар ташласангиз, ҳимоядаги муаммолар яққол кўриниб қолади. Ковач жавоб баҳси олдидан ўз жамоасига гол уришни эмас, ўтказиб юбормасликни асосий вазифа қилиб қўйгани шундоқ кўриниб турди. Сабаби, нурсиз дуранг «Альянц Арена»да бўлиб ўтадиган баҳс олдидан улар учун идеал ҳисоб эди. Шу сабаб «Бавария» ўйин темпини кўтармади, иложи борича кичик эпизотлар орқали матчни «ўлдириш»га уринди ва бунинг уддасидан чиқди ҳам. Ҳатто, Хамес ҳужумга умуман ўтмади. Асосан, марказдаги тўп учун курашларда иштирок этиш билан чекланди. Улар учун бу учрашув кўнгилдагидек ўтди десак, адашмаган бўламиз.

«Ливерпуль»

Клубнинг асосий 3 марказий ҳимоячилари жароҳатлангани сабаб ушбу учрашувда Фабиньо марказий ҳимояда ўйнашга мажбур бўлди. Айнан шу сабаб қанот ҳимоясидаги Робертсон сўнгги 12 учрашувдаги энг кам ҳужумкор ҳаракатлар кўрсатган ўйинини ўтказди. Клопп бу учрашув олдидан «Фирминонинг формада эмас эканлиги ва Виржилнинг йўқлиги жамоа ўйинига таъсир ўтказмай қолмайди»,- деб тан олган эди. Амалда ҳам шундай бўлди. Қанот ҳимоячилари Матип ва Фабиньога ёрдам бериш учун ҳужумларга деярли қўшилишмади.

Жамоанинг асосий қуроли саналадиган қарши ҳужумлар кеча амалга ошмади. Сабаби, Робертсон ва Арнолд ҳимоядан деярли чиқмади. Ҳужумдаги учлик эса бир нималар қилишга уринишди. Майдон марказида тўпни олиб қўйган ярим ҳимоячи тўпни олдинга бир ўзи олиб бориб, ҳужумдаги учликка етказиб бердию, ўзи иложи борича ўз позициясига яқинроқ ўйнади. Кеча «Ливерпуль» ўйин давомида 3 ё 4 бор позицион ҳужум уюштирди, аммо бу ҳужумлар шу қадар эхтиёткор эдики, хатто хавфли вазият билан ҳам тугамади. Клопп Фирминони захирага олиб ҳужумдаги урғуни иккинчи қаватга кўчирди. Ориги эса топ савиядаги ҳужумчилар сингари яримта имкониятдан фойдалана олмаслигини кеча шундоқ кўрсатиб қўйди.

Жавоб ўйини олдидан кимда имконият кўпроқ?

Нико Ковач ва Клопп илк учрашувдаги ҳисобдан тўлиқ қониққан бўлса, ажаб эмас. Ковач жавоб учрашуви Мюнхенда бўлишини ҳисобга олиб бор имкониятларини уйда кўрсатишга уриниб кўрса, Клопп жавоб учрашувини тўлиқ таркибда ўтказади. «Бавария» ўз уйида жуда хавфли бўлсада «Альянц Арена»да ҳужумга ўтишга мажбур бўлади. Бу эса Клопп шогирдлари учун қарши ҳужумда ўйнаш имконини беради. 1:1 ёки бошқа ҳисобдаги дуранг «Ливерпуль»ни кейинги босқичга олиб чиқишини ҳисобга олсак, "Бавария" ўта эҳтиёткор ўйнашига тўғри келади. Меҳмонда урилган голнинг қадри баландроқ эканлиги сабаб «Бавария» концентрацияни бир лаҳзага ҳам йўқотмаслиги шарт! Бу эса «Ливерпуль»дан ортиқча босимни олиб ташлайди. Агар «қизиллар» эркин ўйнашса, ҳеч қайси жамоага осон бўлмаслиги аниқ!

«Бавария» ўз стадионидаги ғалабага ишонаётган бўлса, «Ливерпуль» тўлиқ таркиб билан кўрсатадиган даҳшатли ўйинларига ишониб илк учрашувдан тўлиқ воз кечди. Бу жуфтилик ўртасидаги иккинчи учрашув ақлбовар қилмас даражада шиддатли ўтиши аниқ. «Энфилд»даги ўйин тўфон олдидан сокинланиб турган уммонни эслатган бўлса, жавоб ўйини голларга бой, юқори темпда ўтиши аниқ. Икки клуб ҳам жавоб ўйини олдидан ўз «кўзир»ларидан фойдаланмаганини ҳисобга олсак, бизни «Альянц Арена»да 90 дақиқа 100% курашларга бой, чиройли матч кутмоқда!

Манба: stadion.uz
Киритилди: 21:13, 20.02.2019.
Ўқилди: 9534 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Opta суперкомпьютери Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги имкониятларини баҳолади [7593]

Флорентино Перес Килиан Мбаппе билан шошилинч учрашув ўтказади [2569]

АПЛ. «Астон Вилла» «Ливерпуль»ни мағлуб этиб, Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [1590]

Zo'r TV телеканали 16-май куни Англия кубогининг финали — «Челси» - «Манчестер Сити» ўйинини жонли трансляция қилади [1585]

Моуриньонинг «Реал» билан шартнома муддати маълум бўлди [1436]

Marca: Жозе Моуриньо — 99 фоизга «Реал»нинг янги бош мураббийи [1393]

Карло Анчелотти: «Агар Жозе «Реал»га қайтса, бундан хурсанд бўламан» [1316]

Перес «Реал» учун янги юлдуз танлади [1279]

«Ҳеч қачон!»: Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги хабарларга кескин жавоб қайтарди [1102]

Фермин Лопес Флорентино Переснинг «ўғирланган совринлар» ҳақидаги айбловига кескин жавоб қайтарди [1080]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик