ПСЖ ҳужумчи Неймарнинг тикланиш дастури ҳақида маълумот берди.
27 ёшли футболчи бугун шифокорлар бошчилигида Бразилияга йўл олади. У ерда Неймар махсус даволаниш курсини давом эттиради.
Маълумот ўрнида, Неймар 10 ҳафтага сафдан чиққан эди, январь ойининг охирларида бразилиялик футболчи Париж ва Барселонада даволанди. У операция қилинмайди.