Кириш Регистрация
19/11 17:00 Хитой - Япония
19/11 17:00 Индонезия - Саудия Арабистони
19/11 17:00 КХДР - Ўзбекистон
19/11 19:00 Фаластин - Жанубий Корея
19/11 19:00 Қирғизистон - Эрон
19/11 21:00 Уммон - Ироқ
19/11 21:00 БАА - Қатар
19/11 23:15 Баҳрайн - Австралия
19/11 23:15 Кувайт - Иордания
20/11 01:00 Боливия - Парагвай
20/11 04:00 Колумбия - Эквадор
20/11 05:00 Аргентина - Перу
20/11 05:00 Чили - Венесуэла
20/11 05:45 Бразилия - Уругвай

Бекободда янги мавсум бошланишига 2 кун қолди

Баҳо:
+ | -

Coca Cola Суперлига 2-туридан ўрин эгаллаган “Металлург” – “Бухоро” жамоалари ўртасидаги учрашув бошланишига икки кун қолди. Бекободда XXVIII миллий чемпионатнинг тантанали очилиш маросимига катта тайёргарлик кўрилмоқда. “Металлург” марказий стадиони мухлисларни ўз бағрига олишга шай. Майдоннинг ҳолати идеал даражада. Буни ЎзПФЛ раҳбарияти ҳам Бекободга келиб, ўз кўзлари билан кўриб, амин бўлиб қайтишди.

Эртага ёшлар жамоалари ўртасидаги учрашув “Металлург” (собиқ А.Анохин номидаги) стадионида бўлиб ўтади. Учрашув соат 16:00 да бошланади. Футбол ишқибозлари учун футбол байрами эса анча эрта “старт” олади. “Металлург” футбол клуби янги мавсум очилиши ҳамда “Наврўз” умумхалқ байрами муносабати билан футбол ишқибозлари учун ош дастурхонини ташкил этаяпти. Байрам дастурхони 28 март куни соат 11:30 да “Металлург” марказий стадионини ёнгинасида жойлашган “Зиёда” тўйхонаси – ресторанида ёзилади. Кун давомида “Металлург” марказий стадиони чиптахоналари, клуб атрибутикалари савдо дўкони, енгил тамаддихоналар, “Металлург” тарихи музейи ишлаб туради.

Бу жараён 29 март куни ҳам давом этади. “Бухоро” жамоасига қарши кечадиган ўйин олдидан санъат усталарининг концерт дастури мухлислар эътиборига ҳавола этилади. Клуб маъмурияти жамоанинг энг фидойи ишқибозлари учун яна бир қулайлик яратмоқда. VIP трибунага қарама қарши томонда жойлашган, “Металлург” фан клуби аъзолари ўтирадиган трибуналарнинг барчасига кириш имтиёзли тарзда бўлади. Ғарбий трибуналарга эса чипталар сотилади. Бу йилдан эътиборан ногирон ишқибозлар учун ҳам дарвоза ортидаги секторда махсус жойлар ажратилди. Унга ногиронлар аравачаларида чиқиш ва жойлашиш муаммосиз. Ўз навбатида футбол ўйинларига фарзандлар, яқин қариндош, дўстлар билан ташриф буюрадиганлар учун оилавий секторлар ҳам фаолият кўрсатади.

Бир сўз билан айтганда Бекобод катта футбол ҳавоси билан яшамоқда. Маҳаллий ишқибозларимиздан ташқари биз мамлакатимизнинг барча футбол ишқибозларини ҳам Бекободга таклиф этамиз. Янги мавсум байрам тадбирларимизда иштирок этинг, биз билан бирга бўлинг!

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 07:56, 27.03.2019.
Ўқилди: 1257 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.