«Атлетико» ҳимоячиси Диего Годин жамоани тарк этишга яқин турибди. Уругвайлик мавсум сўнгида «Интер» сафига бориб қўшилади.
33 ёшли футболчи "нерадзурри" билан 3 йиллик шартномага имзо чекиши кутилмоқда. «Атлетико» Годинни ўз сафида сақлаб қолиши мумкин. Аммо клуб сиётига кўра, 30 ёшдан ошган футболчиларга 1 йилдан ошиқ шартнома таклиф қилинмайди. Шу боис, унинг Мадридда қолиш эҳтимоли паст баҳоланмоқда.
Годин 2010 йилдан бери «Атлетико» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.