Бугун Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида Бокс бўйича Осиё чемпионатларида чемпион бўлиш бўйича Қозоғистон терма жамоасига етиб олди!
Таиландда бўлиб ўтган юбилей, XXX Осиё чемпионатининг сўнгги жангги ҳам ўз якунига етди. Нодиржон Мирзаҳмедов, Миразиз Мирзаҳалилов, Бобо Усмон Ботуров ва Баҳодир Жалоловлар томонидан қўлга киритилган 4та олтин, Санжар Турсуновнинг кумуши ва Шукуржон Раҳимовнинг бронзаси бизни мусобақада якка пешқадамга айлантирди.
Марказий Осиё давлатлари Осиёга қўшилган вақтдан бошланган рўйхат қуйидагича кўриниш олган:
1994. Қозоғистон
1995. Қозоғистон
1997. Таиланд
1999. Ўзбекистон
2002. Ўзбекистон
2004. Козоғистон
2005. Покистон
2007. Ўзбекистон
2009. Хитой
2011. Хитой
2013. Қозоғистон
2015. Қозоғистон
2017. Ўзбекистон
2019. Ўзбекистон
1963 - 2019 йил натижаларига кўра 7та давлат умумжамоа ҳисобида биринчиликни қўлга киритган. 1994 йилгача Осиёнинг яққол фаворити бўлган Жанубий Корея терма жамоаси Ўзбекистон ва Қозоғистонни Осиёга аъзо бўлишидан сўнг бирон маротаба биринчи ўринни қўлга киритмаган.
1. Жанубий Корея - 11
2. Ўзбекистон ва Қозоғистон - 5
3. Таиланд - 3
4. Хитой, Япония - 2
5. Эрон ва Покистон - 1
2021 йилги Осиё чемпионати мезбони яқин вақтлар ичида маълум бўлади. Токио Олимпиадасидан кейинги қитъа чемпионатида олтинларимиз яна кўп бўлишига умид қилиб қоламиз.
П.С: 2011 йилги мусобақада Хитой, Қозоғистон ва Жанубий Корея терма жамоалари бир хилда, 2тадан олтин медаль қўлга киритганлар. Кумуш медаллар ҳисобига Хитой умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритган.
Осиё чемпионатида бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлислар ва мутахассисларга ҲАВАСКОР БОКС ФЕДЕРАЦИЯСИ томонидан ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз!