Ўзбекистон Супперлигаси 6-тур ўйинлари якунига етди. Ҳар доимгидек тур лауретларини эълон қилишда давом этамиз.
Stadion.uz талқинига кўра Суперлига 6-турининг энг чиройли голи деб “Локомотив” ярим ҳимоячиси Жамшид Искандаровнинг “Қизилқум” дарвозасига киритган голи топилди.
Жамшид 3-дақиқадаёқ Ҳусниддин Ғофуровнинг қанотдан берган пасини тўхтатмасдан дарвозага “михлаб” қўйди.
Мазкур баҳсда “Локомотив” ўзида “Қизилқум”ни 3:1 ҳисобида мағлуб этиб, очколар сонини 15тага етказиб олди ва иккинчи ўринда бормоқда.