Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Бугун «Тоттенҳем»га қўл келиши мумкин бўлган устунликлар ҳақида

Баҳо:
+ | -

Бугун ЕЧЛ даги иккинчи финалчи номи аниқ бўлади. Биринчи учрашувда мағлубиятга учраган бўлса ҳам, «Тоттенҳем»да ўзига ҳос устунликлар мавжуд эканлиги ҳақида кўпчилик ўйлаб ҳам ўтирмаяпти. Бугун «Шпорлар»нинг устун томонлари ҳақида сўз боради.

Сон Ҳён Мин сафга қайтди!

Дарҳақиқат, илк учрашувда «Тоттенҳем» ўз имкониятларини тўлиқ намоён эта олмади десак, адашмаган бўламиз. Жамоа етакчиларининг жароҳатлари етмагандек, Сон Ҳён Мин ҳам ўйинни ўтказиб юборди. Почетино бошқа чораси йўқлиги учун ҳам Лёрентени майдонга тушурди. Ҳужумда ранг-барангликни ёқтирувчи «Тоттенҳем»нинг ҳужумида Лёренте ҳаракат қилаётганлиги сабабли улар жуда содда ўйнашга интилишди ва асосан иккинчи қаватдан ҳужум уюштиришди. Бундай содда ўйин услубини ортиқча қийинчиликсиз бартараф этган «Аякс» бир қарашда «Шпорлар»ни зарарсизлантиргандек ҳис уйғотиши мумкин одамда, бироқ аслида ҳаммаси ундай эмас.
Бугун Сон Ҳён Миннинг майдонга тушиши «Тоттенҳем»нинг ҳужумларини тубдан ўзгартириб юборади. Сон бир ўзи «Шахарликлар»ни ЕЧЛ дан чиқариб юборганини ҳисобга олсак, «Аякс»га қарши кечадиган баҳсда унинг ҳизматлари учрашув тизгинини рақибдан тортиб олиш учун имконият ярата олади. Умуман олганда Сон Ҳён Миннинг қайтиши «Тоттенҳем»га ҳам тактик, ҳам стратегик, ҳам руҳан устунлик беради.

«Тоттенҳем» учун ҳаёт-мамот жанги

Эътибор бериб қаралса, Кейн, Роуз, Сон, Даер, Ламела, Трипиер, Вертонгер, Алдервеел сингари футболчилар кариераларининг  энг гуллаган даврлари совринларсиз ўтмоқда. Ҳозирда бу футболчиларнинг ўртача ёши 27 ни ташкил қилмоқда. ЕЧЛ даги имкониятдан унумли фойдаланиш орқали улар ўз кариераларида бурулиш ясашлари мумкин. Мана бир неча йилдирки, бу йигитларнинг устидан кулиб келишмоқда.  Аслида эса йигитларнинг бир неча йиллардан бери ҳеч қандай совринларсиз ҳам клубга содиқ  қолишаётгани таҳсинга сазовор. Агарда, «Тоттенҳем» ушбу ярим финал масаласини ижобий ҳал қилса финалда курашиб кўрса бўлади ва йигитлар битта учрашувнинг ўзидаёқ «Бир думалаб» қаҳрамонларга айланиб олишлари мумкин. Шундай экан, бугунги учрашувда улар ўз кариераларидаги омадсиз анъанани йўққа чиқаришга уруниб кўришади.

Почетиньо

Бу мураббий замонавий футболдаги энг кучли тактика эгаси  саналади. Ёдингизда бўлса, илк учрашувда кўплаб муаммоларга қарамасдан танаффусдан сўнг жамоасининг  ўйин услубини ўзгартира олган ва бунинг  ёрдамида ўйин тизгинини қўлга олган эди.. Агарда ўша учрашувни томоша қилган мухлислар бўлса, дарров сезишган. Почетино рақибни биринчи бўлимдан кейин анчагина зарарсизлантирган эди. Эндиликда, Почетиньо рақиби ҳақида ва унинг ўйин услуби тўғрисида тўлиқ маълумот ва тушунчага эга. Гвардиоладек футбол даҳосини йўлидан суриб ташлаган мутахассис учун бу баҳсда тўғри тактика ва ёндашув танлаш ортиқча муоммо бўлмайди.

«Аякс»да вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммоси

Эрик тен Хаг қанчалар кучли мутахассис бўлмасин, унинг жамоаси вазиятлардан унумли фойдаланишда жуда оқсамоқда. Жамоа ўта ҳафвли вазиятларнинг 20% дангина унумли фойдаланади. Бу жавоб баҳсида жамоага қийинчилик туғдириши мумкин. Сабаби, «Шпорлар» АПЛ да вазиятни голга айлантириш борасида энг яхши статистикага эга клублардан бири. Улар айнан вазиятлардан унумли фойдалангани учун ЕЧЛнинг ярим финалига қадар етиб келишни уддалашди. «Аякс» бугунги учрашувга қадар бирон маротаба натижа учун майдонга тушмаган, ҳар сафар ҳисобда орта қолганча «Ювентус», «Реал Мадрид» сингари клубларни турнирдан чиқариб юборган эди. Бугунги учрашувда улар ўзлари учун ноқулай бўлган аҳволда тўп суришади. Натижа учун ўйнаш борасида тажрибасиз «Аякс» қандай йўл тутган тақдирда ҳам бу улар учун бу мавсумдаги психологик ноқулай учрашув бўлиб қолаверади!

Манба: stadion.uz
Киритилди: 17:34, 08.05.2019.
Ўқилди: 4796 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.