Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Шота Арвеладзе: «Қимматли очколарни бой бердик»

Баҳо:
+ | -

"Навбаҳор" билан учрашувдан кейин Шота Арвеладзе ўйин ҳақида таассуротларини айтиб ўтди.

- Қизиқарли ўйин бўлди. Ундаги азарт, кескинлик ва шиддат юқори эди. Чемпионат етакчилари ўйнашди, вазиятлар, сариқ карточкалар ва голлар. Бу ҳафта нафақат "Пахтакор" учун ҳам худди "Барселона" ва "Аякс"дагидек сингари аламли бўлди. Албатта, бу ачинарли. Алам қилгани шуки, рақибда деярли юз фоизлик вазият юзага келмади. Ҳисоб 2:0га айлангач, жамоа бўшашди. Шунингдек, бугун "Навбаҳор"ни қўллаш учун келган наманганлик мухлисларни ҳам алоҳида эътироф этиш лозим. Улар ўйин охиригача ўз суюклиларини тинимсиз олқишлаб, қўллаб туришди. Мавсум давом этади. Осон ўйинларнинг ўзи йўқ. Барча баҳс қийин ўтмоқда. "Пахтакор" ўз йўналишида ҳаракатланишни давом эттиради.

Жорий мавсумда илк бор ғалабани қўлдан чиқарганимизга асосий сабаблардан бири, бу рақибнинг муносиб қаршилиги. Шунингдек, биз жуда эрта бўшашиб, ўйин тизгини қўлдан чиқардик. Натижага ўйнашни бошлаб юборгач, кўпроқ орқага ўйнадик. "Навбаҳор" эса биринчи голни уриб олгач тезда ўйинга қайтди. Балки жамоамизга қийин режим ҳам ҳалақит қилгандир. Чунки ҳар 4-5 кунда ўйин ўтказяпмиз. Бу ҳам ўз таъсирини ўтказмай қолмайди. Шунга қарамай юқори даражада ўйнаётган жамоамизни мақтаб қўймоқчиман. Бу осон эмас. Ҳали айтганимдек, чемпионат давом этади. Биз эса йўл қўйилган хатолардан тегишли хулосалар чиқаришимиз керак. Тайёр ғалабани қўлдан чиқариш аламли. Лекин ҳисоб тенглашгач ҳам жамоамиз футбол ўйнади ва олдинга ўтди.

Манба: www.pakhtakor.uz
Киритилди: 03:29, 12.05.2019.
Ўқилди: 2414 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4335]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [3906]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2352]

Флик Ламин Ямал ва Фаластин байроғи ҳақида фикр билдирди [2207]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2182]

Мадридда шошилинч йиғилиш: Флорентино Перес муҳим баёнот билан чиқиш қилади [2055]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [1943]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1872]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1501]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1448]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик