«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ сардори Уэйн Руни жамоа ичидаги муҳит ва Сульшер ҳақида гапирди.
33 ёшли футболчининг фикрича, «Юнайтед» футболчилари мураббий Уле-Гуннар Сульшердан ҳайиқишлари керак.
«Ўйлашимча, футболчилар мураббий ким бўлишидан қатъий назар ундан ҳайиқишлари керак. Сульшердан қўрқишлари керак, Кэррикдан қўрқишлари керак. Уле келганида аввал яхши ишлай бошлади, аммо кейин нима бўлганини тушунмай қолдим. Бу футболчиларнинг бошқа жамоага ўтишни истаётганлари ҳақидаги миш-мишларга боғлиқми ёки футболчилар ўйнамай қўйишдими? Нима бўлганда ҳам охирги етти-саккизта ўйинда футболчилар ўзларини қўйиб юборишди, бу эса салбий натижага олиб келди», — деди Руни.