Кириш Регистрация
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа 3-0 Кальяри
30/04 00:00 Барселона 4-2 Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Суперлигада футболчилар ва мураббийлар олдида қарздор бўлган клуб қолмади

Баҳо:
+ | -

Айни вақтда Профессионал футбол лигасида клублар иш ҳақини бермай келаётган футболчи ёки мураббийлардан шикоят аризалари мавжуд эмас. Шу кунгача тушган аризаларнинг барчаси атрофлича ўрганиб чиқилиб, қарздорликлар бартараф этилди.

1 йил аввал ҳам 2014 йиллардан қолиб келаётган пулларини ололмай, ФИФАга даъво аризаларини киритган ўнлаб хорижий футболчилар мавжуд эди. Ўзимизнинг маҳаллий футболчи ва мураббийлар эса юздан зиёдни ташкил қилаётганди. Ўтган вақт ичида Футболчилар мақоми ва ўтиши бўйича қўмита ҳамда ЎзПФЛ жиддий меҳнат қилди. Натижада клублар барча қарздорликларни бартараф қилди.

ФИФА низомига кўра, даъво муддати икки йилни ташкил қилади. Бундан-буёғига шартномалар масаласи жиддий назоратда бўлса, клублар раҳбарияти ўз ишига масъулият билан ёндошса, ишлар анча изига тушиши мумкин. Фурсатдан фойдаланиб, айни вақтда футбол клубларига раҳбарлик қилаётганларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Албатта, ўтган 1 йил ичида улар билан жуда кўп сен-менга борилди, аммо охир-оқибат ҳуқуқлари паймол этилган футболчи ва мураббийларнинг ҳақлари ундириб берилди. Клубларнинг айни вақтдаги раҳбарлари ўзларидан аввал фаолият олиб борган раҳбарият йўл қўйган камчиликлар хунини тўлади. Эндиликда уларда олдинга интилиш, келажак режаларини қилиш учун имконият бўлиши мумкин. Ахир елкасини босиб турган қарзлардан қутилиш кишига енгиллик бериши маълум.

Клублар ва ЎзПФЛ бу ишга қандай ҳолатда эришганини кейинги постларда ёзиб бораман. Агар шартномалар кулгули эмас, профессионал бўлса, футболчилар ҳам, клублар ҳам шартномаларни ҳурмат қилса ва унга риоя қилса, коррупция камайса, футболчилар, раҳбарлар, мураббийлар йилда бир марта меҳнат таътилига чиқарилса, ишлар анча жойига тушиши мумкин.

P.S. Клублар олдин эски қарзларини тўлаб берди. Олдинда уларнинг ЎзПФЛ билан ҳисоб-китоблари бор. Ўтган мавсумнинг айрим совриндорлари энди шу масалага ҳам етиб келса, ЎзПФЛ уларга мукофот пулларини ҳам ўтказиб беришга тайёр. Ўша пуллар эндиликда қарзларни ёпиш учун эмас, бугунги вазиятни яхшилаш учун хизмат қилиши мумкин.

1 йиллик меҳнатимиз самарасидан хурсандмиз.

Диёр Имомхўжаев.

 

Манба: Диёр Имомхўжаев телеграм канали
Киритилди: 18:51, 23.05.2019.
Ўқилди: 2686 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.