Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

Салаҳ жамоада қоладими? Жамоадошлари қандай фикрда?

Баҳо:
+ | -

«Ювентус» клуби ваъда қилган супер футболчиларни ҳали бери ўз таркибига қўшиб олганича йўқ. Клуб директори янги мавсумда жамоа бир нечта янги футболчилар билан иштирок этиши борасида баёнот берган эди. Сўнгги кунларда «Юве»нинг бор эътибори «Ливерпул» клуби ҳужумчиси Салаҳга қаратилганидан хабарингиз бор. «Кекса сениора» уни қўлга киритиш учун «Ливерпул» клубига Дибалани қўшиб беришга ҳам тайёрлигини расман эълон қилди. Салаҳнинг ўзи ҳам Италияда тўп суришга қарши эмас.  Унинг жамоадошлари бу масалада қандай фикрда? Бугун айнан шу саволга жавоб топишга уруниб кўрамиз.

Жеймс Милнер

 «Ливерпуль» кучли ва қудратли клуб. Бу жамоада юқори савиядаги футболчилар тўп суради. Шундай бўлсада, Муҳаммад улардан бир бош баландроқ десам, адашмаган бўламан. Сабаби, энг муҳим паллаларда у маъсулиятни ўз бўйнига ола билади ва бу ишни жуда яхши уддалайди. Мен унинг клубда қолиш ёки кетиш борасидаги исталган танловини қўллаб-қувватлайман. Ҳар қандай футболчи учун кучли клубларда тўп суриш доимо ёқимли бўлиб келган. Агарда, у кетадиган бўлса, мен уни фақат ёқимли хотиралар билан эслаб юраман.

Наби Кейта

Салаҳ майдон ичида ҳам, ташқарисида ҳам яхши инсон. Унинг меҳнаткашлигига қойил қолмасдан иложингиз йўқ. У алоҳида машқ ўтказишни истаса, доимо мени бирга машқ қилишга таклиф қилади. У мени ўсишимни истайди. Тўғрисини айтсам, у мени ўз укасидек кўради ва доимо ўз маслаҳатларини аямайди. Муҳаммаднинг атрофида миш-мишлар тобора кўпайиб бораётганидан хабарим бор. Бу одатий ҳол. Сабаби, Салаҳ ўз позициясида дунёнинг энг кучли футболчиларидан бири. Агарда унга «Ювентус» ёки «Реал Мадрид» сингари клублардан таклиф тушса, мен ҳайрон бўлмайман. Исталган клуб уни ўз таркибида кўришни хоҳлайди.

Алисон

У ажойиб футболчи. Унинг тўп билан муомала қилишини томоша қилиш доимо завқлидир. Салаҳ ўйин ташқарисида ортиқча гапирмайди ва ҳаммасини майдонда кўрсатади. Уни шунинг учун ҳам хурмат қиламан. Машғулотларда кўпинча унга қарши ўйнашга тўгри келади. Яшириб ўтирмайман , бу жуда мушкул. Гап шундаки, унинг нима қилмоқчи эканлигини олдиндан билишнинг сира иложи йўқ. Салаҳнинг «Ювентус»га ўтиши борасида шубҳам бор. Сабаби, ҳозир уни ҳамма нарса қониқтирмоқда. Айни дамда  бир ўзимизнинг энг юқори даражамизга чиқиб боряпмиз ва бизда яна совринларни қўлга киритиш имкони мавжуд.

Виржил ван Дейк

Агарда Салаҳ ўз ўйинини кучайтиришни истаса, жамоада қолиши шарт ва «Ювентус»нинг таклифини унутиши лозим. Биз Клопп қўл остида кўплаб совринларни қўлга киритишимиз мумкин. Ҳозир бизда бундай имконият мавжуд ва биз бундан фойдаланашимиз керак. Унинг «Ювентус»га ўтиши борасидаги миш-мишлар тобора ҳақиқатга айланиб бормоқда. Мен ўз сўзларимни яна қайтараман: у бошқа клубга ўтмаслиги зарур. Айниқса, «Юве»га!  Гап шундаки, «Ювентус»да Роналду бор ва у жуда манман йигит. Жамоанинг ўйини айнан португалияликнинг атрофида қурилади. Бундай схемада Салаҳнинг ўйини очилиб кетмаслиги аниқ. Салаҳ ақилли йигит. Ўйлайманки, у ўзи учун тўғри қарор қабул қила олади.

Манба: Foot Bazza
Киритилди: 09:46, 29.06.2019.
Ўқилди: 5569 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Перес «Реал» учун янги юлдуз танлади [2261]

Моуриньонинг «Реал» билан шартнома муддати маълум бўлди [2222]

Zo'r TV телеканали 16-май куни Англия кубогининг финали — «Челси» - «Манчестер Сити» ўйинини жонли трансляция қилади [2079]

Камавинга учун тўртта топ-клуб курашмоқда [1975]

АПЛ. «Астон Вилла» «Ливерпуль»ни мағлуб этиб, Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [1804]

Жанубий Корея терма жамоаси ЖЧ-2026 учун таркибини эълон қилди [1749]

Фермин Лопес Флорентино Переснинг «ўғирланган совринлар» ҳақидаги айбловига кескин жавоб қайтарди [1660]

«Барселона» Левандовски билан хайрлашди: «Юлдуз бўлиб келдинг — афсона бўлиб кетяпсан» [1644]

Абдуқодир Ҳусановнинг Англия кубоги финалидаги “Челси”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [1626]

Marca: Жозе Моуриньо — 99 фоизга «Реал»нинг янги бош мураббийи [1625]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик