Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Ўзбекистон - Қирғизистон дўстлик алоқалари футболда ҳам ривож топмоқда

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор бундан роппа-роса бир ҳафта муқаддам Андижон вилоят болалар-ўсмирлар футбол мактаби тарбияланувчилари узоқ йиллар ҳамюртимиз Равшан Эрматов билан бирга жаҳон майдонларида фаолият олиб борган, айни дамда эса Ўш шахрининг А.Мўминов номидаги футбол мактаби директори ҳисобланган қирғизистонлик машҳур ҳакам Баҳодир Қўчқоров таклифига кўра анъанавий “Дўстлик” кубоги халқаро мусобақасига ташриф буюришгани ҳақида хабар берган эдик.

Кеча, 2 июль куни Баҳодир Қўчқоров бошчилигидаги Қирғизистон делегацияси Андижонга келди. Меҳмонлар дастлаб Шўрбулоқ даҳасида жойлашган Андижон вилоят футбол академиясида бўлишди ва у ерда яратилган шароитлар, машғулот жараёнларини кўздан кечиришди. Сўнгра Бўстон даҳасида жойлашган вилоят болалар-ўсмирлар футбол мактабига ташриф буюришди. У ерда меҳмонларни карнай-сурнай садолари остида кенг жамоатчилик вакиллари, мураббийлар ва футболчи ёшлар кутиб олишди. Ушбу ташрифнинг бевосита ташкилотчиси ҳисобланган Андижон вилоят болалар-ўсмирлар футбол мактаби директори Фарруҳ Мирзаев тантанали маросимда сўз олиб, ҳар иккала давлатнинг дўстлик алоқалари янада мустаҳкамланаётгани ва бундан кейин ҳам бундай ҳамкорлик, ўзаро тажриба алмашиш ишлари тўхтаб қолмаслигини алоҳида таъкидлади. Ўз навбатида таниқли ҳакам Баҳодир Қўчқоров ҳам бундай меҳмондўстлик учун миннатдорчилик билдири, Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги ўзаро дўстлик алоқалари барча соҳаларда бўлгани каби футболда ҳам ривож топиши тарафдори эканини айтди.

Тадбир сўнггида меҳмонларга Андижон вилоят болалар-ўсмирлар футбол мактаби томонидан эсдалик совғалари топширилди. Ўз навбатида қирғизистонликлар ҳам ўзлари билан олиб келган миллий совғаларини топширишди.

Шундан сўнг вилоят БЎФМ майдонида Қирғизистон республикасининг Ўш области футбол академияси ҳамда Андижон вилоят болалар-ўсмирлар футбол мактаби тарбияланувчилари ўртасида ўртоқлик учрашуви ўтказилди.

Футбол учрашуви якунлангач Қирғизистон делегацияси аъзолари Андижон шаҳридаги диққатга сазовор жойларга олиб борилди. Айниқса, дунёга машҳур Боғишамол боғига уюштирилган саёҳат қирғизистонлик ёш футболчиларнинг хотирасида бир умр сақланиб қоладиган бўлди.

Шу ўринда ушбу дўстлик ришталарини тиклашда ва уни янада мустаҳкамлашда Андижон вилоят болалар-ўсмирлар футбол мактаби директори Фарруҳ Мирзаев ҳамда Ўш области футбол академияси директори Баҳодир Қўчкоровнинг меҳнатларини алоҳида қайд этиш лозим. Умид қиламизки, икки давлат ўртасидаги алоқалар бундан кейин ҳам янада ривож топади.

Бахтиёр Тоштемиров, Андижон 

Киритилди: 18:45, 03.07.2019.
Ўқилди: 2613 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.