Кириш Регистрация
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 18:00 Қизилқум 1-1 Нефтчи
06/05 21:00 Салернитана 1-2 Аталанта
06/05 23:45 Удинезе 1-1 Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас 4-0 Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль 3-4 Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид - Бавария

Futbol TV телеканали: Янги мавсумга янги сюрпризлар билан

Баҳо:
+2 | -

Европа футболида янги мавсум бошланишига оз фурсат қолди.  Futbol TV телеканали янги мавсумда ҳам мухлислар учун Топ-5 чемпионатига кирувчи Англия Премьер лигаси, Ла лига, Италия А серияси, шунингдек, Европа чемпионлар лигаси, Европа лигаси мусобақаларидан ўрин олган учрашувларни жонли эфирда намойиш қилиб боради. 

Шу жумладан, мамлакат чемпиони ва Кубок эгаси ўртасида кечадиган, Европа чемпионлар лигаси ва Европа лигаси ғолиби ўзаро баҳс олиб борадиган Суперкубок учрашувлари ҳам тўғридан-тўғри эфирга узатилади.

Бундан ташқари телеканалимиз мухлисларини янги мавсумда бир қатор янги сюрпризлар кутмоқда. Телеканал ижодкорлари футбол ишқибозлари учун бир-биридан қизиқарли янги лойиҳалар ва кўрсатувлар тайёрлаб қўйишган.

Жумладан, 4 август куни “Уэмбли” стадионида Англия Суперкубоги учун “Манчестер Сити” ва “Ливерпуль”  жамоалари ўзаро баҳс олиб боришади. Бу ўйинни мухлислар Futbol TV телеканалида жонли эфирда томоша қилишдан ташқари, шу куни пойтахтимиздаги “Челси Паб”да тасвирга олинадиган ва эфирга узатиладиган янги лойиҳа — “Fan Time” кўрсатувида ҳам иштирок этишлари мумкин.

“Fan Time” — номидан ҳам билиб олганингиздек, машҳур жамоалар мухлислари ҳақида ҳикоя қилувчи кўрсатув бўлиб, кўрсатувда Европа грандларининг Ўзбекистондаги фан-клублари, мухлислар гуруҳлари фаолияти, уларнинг ўзаро йиғилиб, севимли жамоалари мухлислик қилишлари, мухлислик маданиятини шакллантириш, ўз жамоасига содиқлик, ғалаба ва мағлубият пайтида жамоа билан бирга бўлиш мавзусидаги лавҳалар жонли эфирда (LIVE) бериб борилади.  

Кўрсатувни таниқли бошловчилар Дилшодбек Каттабеков ва Нилуфар Сотиболдиевалар олиб боришади. 4 август куни “Челси Паб”да тасвирга олинадиган кўрсатувнинг илк сонида таниқли россиялик шарҳловчи Александр Елагин ва реппер Шаҳриёр меҳмон бўлишади.

Бундан ташқари, янги мавсумдан бошлаб таниқли бошловчи Иброҳим Аҳмедов муаллифлигида “Offside” кўрсатуви мухлислар ҳукмига ҳавола қилинади. Мазкур кўрсатувда таниқли инсонлар, машҳур шахслар билан футбол оламида ва футболдан ташқарида рўй бераётган воқеа-ҳодисалар ҳақида қизиқарли суҳбатлар уюштирилади. Шунингдек, кўрсатув меҳмонлари билан турли қизиқарли ўйинлар ташкил этилади.

Ўтган мавсумда мухлислар эътиборини қозонган “Фантастик тўртлик” ва “Футбол рақамларда” кўрсатувлари ҳам янги мавсумда мухлисларга ўтмиш ва замонамизнинг машҳур футбол юлдузлари ҳақидаги сюжетлар, қизиқарли фактлар, оламшумул рекордлар ҳақида маълумот беришда давом этади.

Шунингдек, АПЛ, Ла Лига, Италия А серияси, ЕЧЛ ва Европа лигасидан ўрин олган учрашувларнинг энг қизиқарли вазиятлари, киритилган голлари акс этган HIGHLIGHTS, «APL World», REVIEW, MAGAZINE каби дастурлар мунтазам равишда эфирга узатиб борилади.

“Football News” дастури орқали эса мухлислар футбол оламида рўй берётган энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлиб боришлари мумкин.

Futbol TV телеканалида сюрпризлар мавсуми давом этади!

Манба: Futbol TV
Киритилди: 18:56, 02.08.2019.
Ўқилди: 15609 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.