Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон - Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор - Қизилқум

Маурисио Сарри: «Ювентус» 6 нафар футболчини сотиши лозим»

Баҳо:
+ | -1

"Ювентус" бош мураббийи Маурицио Сарри жамоа ҳужумчиси Пауло Дибаланинг келажаги борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Дибала энди иккита машғулотда иштирок этди. Шу боис, у ҳақида нимадир гапиришга ҳали эрта. Табиийки, у ҳали яхши формага кирмаган. Бу нарса унинг "алдамчи тўққизинчи рақамли футболчи" вазифасини бажаришига халал бермоқда. Бу масалада мен ҳеч нарсани ҳал қилмайман. Биз 6 нафар футболчини сотишимиз керак. Бор гап шу.

Мен барча футболчиларни сақлаб қолишни истардим. Аммо муаммо шундаки, сафимизда клуб тарбияланувчилари кўп эмас — бор-йўғи бир нафар. Шу боис, Чемпионлар лигасига 3 нафар дарвозабонни қўшиб ҳисоблаганда 22 нафар футболчини рўйхатдан ўтказишимиз мумкин.

Трансфер муддати ёпилгунга қадар бизни қийин бўлган 20 кун кутиб турибди. Бу вақт давомида топ-футболчиларимиздан айрилишимиз мумкин", - деди Сарри Football Italia нашрига берган интервьюсида.

Манба: soccernews.ru
Киритилди: 07:05, 11.08.2019.
Ўқилди: 14684 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик