Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

19 ёшли қиз «US Open» ғолибига айланди

Баҳо:
+ | -

АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида ўтказилаётган "катта дубулға" туркумига кирувчи US Open турнирида аёллар ўртасидаги баҳсларда чемпион номи аниқланди. Финалга қадар мезбон теннисчи Серена Уильямс ва канадалик Бьянка Андрееску етиб келишди.

19 ёшли спортчи фаолиятида илк марта "катта дубулға"нинг финалига чиққанига қарамай, 37 ёшли Серенага қарши дадил ўйин намойиш қилди. Ўйин бошиданоқ у "брейк"ни амалга ошириб, олдинга чиқиб олди ва сет охирига қадар устунликни қўлдан чиқармади — 6:3.

Иккинчи сетни Андрееску кучли ўйин намойиш қилиб, ҳисобни 5:1га етказиб олди. Ўзи тўпни ўйинга киритган геймда матчболга эга бўлди. Аммо тажрибали Уильямс қийин вазиятдан чиқиб кетиб, кетма-кет 4та геймни қўлга киритди — 5:5. Канадалик спортчи тушкунликка тушиб қолмади: у дастлаб ўз геймини ютиб олиб, сўнгра Серенанинг геймини қўлга киритишга муваффақ бўлди — 7:5.

Шу тариқа, Бьянка Андрееску фаолиятидаги учинчи соврин, биринчи "катта дубулға"ни қўлга киритди.

Серена Ульямс кетма-кет 4та "дубулға"ни бой бермоқда. Кеча у жуда ёмон ўйин намойиш қилди. Айниқса, биринчи тўп узатиш аниқлиги атиги 44%ни ташкил қилди. АҚШлик спортчи мажбурий бўлмаган хатоларга жуда кўп йўл қўйди. Бьянка тезлик борасида рақибини ортда қолдира олди.

«US Open»даги ғалаба Бьянкага 3.850 000 доллар миқдоридаги пул мукофоти ҳамда 2000 рейтинг очкосини тақдим этди. Натижада у келаси ҳафтада эълон қилинадиган WTA рейтингида 7-ўринга кўтарилиб олади. Эътиборли томони шундаки, 2019 йил бошида канадалик теннисчи топ-150га ҳам кирмаган эди.

Андрееску ушбу йилда иккинчи марта Серена Уильямсни мағлуб этди. Канадада бўлиб ўтган "Rogers Cup" финалида бу теннисчилар тўқнаш келишган эди. Биринчи сетда Бьянка 3:1 ҳисобида олдинда бораётганида АҚШлик теннисчи ўз иштирокини тўхтатишга қарор қилган.

US Open. Нью-Йорк, США (соврин жамғармаси – 57 000 000 доллар)
Аёллар, якканлик, финал
Бьянка Андрееску (Канада) – Серена Уильямс (АҚШ) - 6:3|7:5

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 11:32, 08.09.2019.
Ўқилди: 4803 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.