Кириш Регистрация
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Аёллар оғир атлетикасида жаҳон чемпионатларидаги дастлабки медалимизга сазовор бўлдик

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Таиланднинг Паттайя шаҳрида ўтказилаётган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатидан хушхабар давом этади. Бироз аввал аёллар ўртасида -55 килограмм вазн тоифасида ҳамюртимиз Муаттар Набиева ўз иштирокини якунлади.

Юртдошимиз даст кўтариш машқи бўйича 96 килограмм тошни ўзига бўйсундира олди. Эътиборлиси, бу натижа унга якунда бронза медалини тақдим қилди. Афсуски, силтаб кўтариш машқи юртдошимиз учун кўнгилдагидек якунланмади ва Набиева бу йўналишда 113 килограмм натижа қайд этди. Икки кураш бўйича андижонлик спортчимизнинг қайд этган кўрсаткичи 209 килограммга етди ва бу олтинчи натижа бўлди.

Оғир атлетика бўйича ЖЧ. Таиланд.
Аёллар, -55 кг
1. Циюн Лиао (Хитой) – 227 кг (98 + 129)
2. Жанцион Чжан (Хитой) – 222 кг (99 + 123)
3. Хидилин Диаз (Филиппин) – 214 кг (93 + 121) . . .
6. Муаттар Набиева (Ўзбекистон) – 209 кг (96 + 113)

Таъкидлаш жоиз, бу оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қизларимиз қўлга киритгин дастлабки медаль сифатида тарихда қолмоқда. Муаттар Набиева ушбу иштироки орқали Токио Олимпиадаси учун жуда қимматли рейтинг очколарини ҳам ўз хисобига ёзиб қўймоқда. Ушбу жаҳон чемпионатининг бугунги кунида Адҳамжон Эргашев (-67 кг) силтаб кўтариш машқи бўйича учинчи ўринга кўтарилган эди.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 21:25, 20.09.2019.
Ўқилди: 1963 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Венгернинг фикрича, фақат битта терма жамоа Франциянинг ЖЧ-2026да ғолиб чиқишига тўсқинлик қилиши мумкин [6349]

Бразилия терма жамоасининг самолёти ватанга бортида фақат бир ўйинчи билан қайтди — манба [4809]

"Реал" асосий таркибда бир дақиқа ҳам ўйнамаган тарбияланувчиларидан 100 миллион евродан ортиқ маблағ ишлаб олди [4051]

Анри жаҳон чемпионатидан чиқиб кетганидан сўнг Роналдуга мурожаат қилди [3424]

«Ливерпуль»дан кетган Салоҳнинг олдида иккита йўл бор [3173]

"Реал" Винисиусга ультиматум қўйди [3081]

Камавинга трансфери бўйича таклиф юборган топ-клуб номи маълум бўлди [2844]

Абдуқодир Хусановнинг агенти футболчининг тўйи ва фидойилиги ҳақида гапириб берди [2822]

«Манчестер Юнайтед»нинг трансфер мақсади 120 миллион еврога баҳоланди [2470]

Романо Португалия терма жамоасининг янги бош мураббийи номини маълум қилди [2107]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик