Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца - Ювентус
23/12 01:00 Бетис - Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Бугун Абрамов қандай услубдан фойдалангани маъқул?

Баҳо:
+ | -

Бугун Жаҳон чемпионати саралаши доирасида терма жамоамиз навбатдаги ўйинини ўтказади.

«Пахтакор» стадионида Яман меҳмонимиз бўлади. Ушбу ўйиндан олдин кўп нарса ўзгарган, бу ҳаммамизга аён.

АБРАМОВ ФЕНОМЕНИ

Янги мураббий келган пайтда, албатта, футболчиларнинг хатти-ҳаракати ҳам ўзгаради. Агар мураббий ўз имзосини кўрсата олса. Вадим Абрамов нафақат мухлисларда, балки футболчиларда ҳам илиқ таассурот қолдира олган, албатта, ўйин борасида. Футболчилар Абрамов нима хоҳлашини, қайси тактикага мурожаат қилишини қисман билишади. Терма сафида ҳам бундан бохабар футболчилар етарлича. Янгиларга эса Абрамов қисқа муддат ичида ўз фалсафасини сингдириб улгурган.

Рақибга ҳурмат сақлаган ҳолда айтиш керакки, футболчиларимиз Яманни мағлуб этишлари учун Америка очишлари шарт эмас. Шунчаки ўз ўйинларини намойиш этишса бўлди. Терма таркибидаги ҳозирги футболчиларнинг салоҳияти, агар улар бундан тўлиқ фойдаланишса, Яманни мағлуб этиш учун етарли бўлади.

Абрамов деганда кўз олдимизга ҳужумкор мураббий гавдаланади. Шу боисдан ҳам бугун футболчиларимиз катта эҳтимол билан ҳужумкор ўйин кўрсатишади.

РАҚИБНИНГ ТАКТИКАСИ ҚАНДАЙ БЎЛАДИ?

Катта эҳтимол билан Яманнинг тактикаси — иккинчи рақамли бўлиб ўйнаш. Яъни асосан, ҳимояланиб, қарши ҳужумга ўтиш. Яманда тезкор ва аниқ ҳаракат қиладиган футболчилар кўп. Шунинг учун ҳимояга эътибор қаратишимиз лозим.

Футболчиларимиз гол уришлари шарт, ғалаба қозонишлари шарт. Бу эса имкон қадар кўпроқ ҳужум уюштириш, олдинга интилишга мажбур қилади. Рақиб мураббийи эса буни жуда яхши тушуниб турибди. Бежизга у «Ўзбекистонга қарши ўйлаб қўйган тактикамиз бор», демади. Менимча, рақиб бизнинг ҳужумдаги хатоларимизни кутади, босим уюштиради, тўпни олиб қўйган заҳоти эса қисқа ва узун пасслар орқали олға интилади. Узоқдан кучли зарбалар ҳам бериши мумкин, чунки дарвоза чизиғимизнинг ҳам унчалик кучли эмаслиги рақибларга аён.

МУҲИМИ — ТЕЗКОРЛИК ВА АНИҚЛИК

Шундай экан, бугун футболчиларимиз аниқ ва тезкор ҳаракат қилишлари лозим. Ҳужумда хато бўлмаслиги керак, дея олмаймиз, чунки хато бўлиши табиий. Шундай вазиятда, рақиб қарши ҳужумга ўтганда тезкор ҳаракат қилиш лозим, охиригача курашиш керак.

Аниқликка келадиган бўлсак, бу ўзаро узатмаларда асқатади. Узоққа ҳаводан тўп узатишлар керак эмас, чунки биз ҳали бундай услубга тайёр эмасмиз. Энг маъқули тики-такага яқин, қисқа ва тезкор паслар орқали рақиб жарима майдонига ёриб кириш, шунингдек, қанотлардан тўпни рақиб жарима майдонига ҳаволатиб етказиб бериш. Бизда бош билан яхши ўйнайдиган ҳужумчи бор — Элдор Шомуродов. Фақат бунда ҳам ақл билан ҳаракат қилиш талаб этилади.

Узоқдан аниқ зарба бериш ҳам муҳим. Сўнгги пайтларда Одил Аҳмедовнинг узоқдан берадиган кучли зарбаларини соғиндик. Умид қиламанки, бугун футболчиларимиз имкон бўлган пайти аниқ ва кучли зарба йўллашни ҳам унутишмайди. Совуққонлик жуда муҳимдир.

Бугунги ўйин Абрамовнинг нималарга қодирлигини қисман кўрсатади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 12:53, 10.10.2019.
Ўқилди: 6566 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.