Италиянинг «Интер» клуби собиқ ҳужумчиси Мауро Икарди Франциянинг ПСФ клубига кўчиб ўтганди. Икардини “Интер”да аввалига сардорлик боғичидан маҳрум қилишганди, кейин эса сотиб юборишга қарор қилишди ва якунда аргентиналик футболчи «ПСЖ» клубида ижара асосий ўйнамоқда.
«Мен «Интер» клубига фақат яхшиликларни тилаб қоламан. Ромелу Лукаку клуб учун кўп гол уришига умид қиламан.
Мен «ПСЖ»дан бундай қўллаб-қувватлашни кутмаган эдим. Дастлабки кунданоқ улар мени жуда илиқ кутиб олишди. «Реал» клубига қарши ёмон ўйнамадим, лекин, кичик жароҳат олдим. Ҳозир менда барчаси аъло даражада.
Агар «ПСЖ» «Интер» билан ўйнайдиган бўлса, у ҳолда ўзимнинг энг ёрқин ўйинимни кўрсатишга ҳаракат қиламан. Мен ўзим ўйнаётган клубим учун боримни берадиган профессионал футболчиман.
Миланда жуда кўплаб дўстлар ортирдим. Ўйлайманки, «Интер» Конте қўл остида скудетто учун кураш олиб боради. Лукакуда ҳеч қандай муаммо бўлмади деб ҳисоблайман, у яхши бошлади ва голлар киритмоқда», — Икардининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда La Gazzetta dello Sport.