Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив
30/03 01:00 Лилль - Ланс
30/03 01:00 Кадис - Гранада
30/03 16:30 Наполи - Аталанта
30/03 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм
30/03 18:00 Хетафе - Севилья
30/03 19:00 Женоа - Фрозиноне
30/03 19:00 Торино - Монца
30/03 19:00 Андижон - Насаф
30/03 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна
30/03 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас
30/03 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм
30/03 20:00 Тоттенхэм - Лутон
30/03 20:00 Борнмут - Эвертон
30/03 20:00 Челси - Бёрнли
30/03 20:15 Альмерия - Осасуна
30/03 21:00 Метц - Монако
30/03 22:00 Лацио - Ювентус
30/03 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон
30/03 22:30 Валенсия - Мальорка

ЕЧЛ. «F» гуруҳи. «Интер» «Боруссия»га имкон қолдирмади, «Славия» «Барселона»ни анча қийнади

Баҳо:
+ | -

Европа чемпионлар лигаси 3-тури доирасида "Барселона" сафарда "Славия" меҳмони бўлган бўлса, "Интер" ва "Боруссия" жамоалари "Сан-Сиро"да тўқнаш келишди.

"Кўк-анорранглилар" 3-дақиқадаёқ ҳисобни очишди: Артурнинг узатмасидан кейин Месси тўпни дарвозага буриб қўйди. Мазкур гол бугунги ўйинда каталонияликлар йирик ҳисобда ғалаба қозонишидан дарак бераётгандек эди. Аммо, кутилмаганда, чехияликлар номдор рақибга қарши жуда кучли ўйин намойиш қила бошлашди. Масалан, биринчи бўлимнинг ўзида Марк-Андре тер Штеген камида 3та вазиятда жамоасини қутқариб қолди.

Прагаликларнинг уринишлари иккинчи бўлим бошида самара берди. Боржилнинг зарбасини тер Штеген қайтара олмади. Орадан 7 дақиқа ўтиб испанияликлар ҳеч ким кутмаган жойда гол уриб кетишди. Месси жарима зарбасини амалга оширди ва Суарес ўткир бурчак остида зарба берди. Тўп рекошет орқали "Славия" дарвозасидан ўрин олди.

Иккинчи бўлимнинг аксария қисмида устунлик "Барса" томонида бўлган бўлса, ўйин сўнгида мезбонлар рақиб дарвозаси томон жиддий босим ўтказишди. Аммо жамоаларга гол уриш бошқа насиб қилмади.

"Интер" эса плей-оффга чиқиш йўлидаги асосий рақиби — "Дормунд"ни мағлуб этишга муваффақ бўлди. 22-дақиқада Стефан де Врей майдон марказидан берган узатмани Лаутаро Мартинес рақиб жарима майдони ичида ўзига бўйсундирди ва дарвозани ишғол қилди.

Ўйин тугашига 8 дақиқа қолганида дортмундликлар дарвозаси томон пенальти белгиланди, аммо Мартинес томонидан йўлланган зарбани меҳмонлар посбони Роман Бюрки қайтаришга муваффақ бўлди. Қайтган тўпга биринчи бўлиб етиб келган Эспозито беш метрдан дарвозани ишғол эта олмади.

Ўйин якунланишига 1 дақиқа қолганида "нерадзурри" қарши ҳужум ташкил қилди ва Антонио Кандрева яккама-якка вазиятда "Боруссия" дарвозасини ишғол қилди.

"Барселона" 7 очко билан яққол пешқадамга айланган бўлса, "Интер" ва "Боруссия" клублари ҳисобида 4тадан очко мавжуд.

"F" ГУРУҲИ, 3-тур
Интер Италия – Боруссия Д Германия 2:0 (1:0, 1:0)
Голлар: 1:0 – 22 Мартинес, 2:0 – 89 Кандрева.
Интер – Ханданович, Шкриньяр, де Врей, Годин, Асамоа (Бираги, 80), Барелла, Кандрева, Брозович, Гальярдини, Мартинес (Валеро, 90), Лукаку (Эспозито, 62).
Боруссия Д – Бюрки, Хакими, Аканджи (Бруун Ларсен, 74), Хуммельс, Шульц, Санчо, Витцель, Азар (Геррейру, 84), Дилэйни (Дауд, 65), Брандт, Вайгль.
Огоҳлантиришлар: Брозович (43), Барелла (56), Годин (78), Вайгль (79), Хуммельс (87), Кандрева (90).

Славия Чехия – Барселона Испания 1:2 (0:1)
Голлар: 0:1 – 3 Месси, 1:1 – 50 Боржил, 1:2 – 57, автогол Олайинка.
Славия – Коларж, Кудела, Боржил, Цоуфал, Зелены (Тецл, 46), Масопуст (ван Бюрен, 76), Станчу (Гушбауэр, 77), Шевчик, Соучек, Говорка, Олайинка.
Барселона – тер Стеген, Пике, Альба, Лангле, Семеду, де Йонг, Бускетс (Видаль, 78), Артур (Ракитич, 84), Гризманн (Дембеле, 69), Суарес, Месси.
Огоҳлантиришлар: Альба (35), Масопуст (56), Боржил (64), Олайинка (71), Шевчик (76), Дембеле (90).

ЖамоаЎйин Ғ   Д     М    Т - Н  Очко
1 Барселона 3 2 1 0 4-2 7
2 Интер 3 1 1 1 4-3 4
3 Боруссия Д 3 1 1 1 2-2 4
4 Славия 3 0 1 2 2-5 1

 

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 02:00, 24.10.2019.
Ўқилди: 5706 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.