Кириш Регистрация
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан 3-0 Верона
28/12 19:00 Кремонезе 0-2 Наполи
28/12 19:00 Сандерленд 1-1 Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас 0-1 Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья 1-1 Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер
30/12 00:45 Рома - Женоа

Лукас Сантос: “Меҳмонхонада мени ЦСКАга сотиб юборишгани ҳақида айтишганди”

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Москванинг ЦСКА клуби ярим ҳимоячиси Лукас Сантос жорий йилнинг январь ойида «Васко да Гама» клубидан қандай кўчиб ўтганлиги ҳақида сўзлар берди.

«Нима учун январь ойидаги биринчи трансфер амалга ошмаганди? “Васко Да Гама”нинг катта ёшдаги клуби билан Эспириту-Санту шаҳрига ўқув-йиғин машғулотлари ўтказишга кетгандик.Тушлик қилиб бўлганимиздан сўнг, клуб раҳбарларидан бири мени ўз ёнига чақириб: «Сени ЦСКАга сотиб юбордик. Риога қайтиб, нарсаларингни йиғиштириб, Россияга кетишга тайёргарлик кўриб тур” деди. Агентим ҳам қандайдир музокаралар бўлиб ўтаётганлиги, яқин кунлар ичида ушбу трансфер амалга ошиб кетиши ҳақида гапирганди, лекин мен майда деталларига эътибор бермагандим.

Менинг трансферим ҳақидаги хабарлар зудлик билан ОАВ орқали тарқалиб кетди. «Васко» мухлислари клуб президентига ўз норозиликларини билдиришди. Клуб раҳбари бироз пауза қилиш кераклигини сўради. Мен ғазабландим, албатта. Бироқ, ишлашда давом этдим. Ўйлайманки, Яратган ҳар биримизни тақдиримизни белгилаб қўйган. Ҳамма нарса вақти соати билан рўй бераркан. Пешонамга ЦСКАда ўйнаш ёзилган экан, мана фаолиятимни шу ерда давом эттиряпман», — Сантоснинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Sport24.

Киритилди: 14:56, 24.10.2019.
Ўқилди: 1691 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.