Италиянинг «Наполи» клуби раҳбарияти «Лос-Анджелес Гэлакси» клуби ҳужумчиси Златан Ибрагимович билан музокара олиб бормоқда дея хабар тарқатди Gazzetta dello Sport.
Манбанинг ёзишича, неаполликлар қишда эркин агент мақомини оладиган 38 ёшли ҳужумчига мавсум якунигача шартнома таклиф қилишмоқчи. Шундан сўнг, томонлар шартномани яна бир йилга узайтиришлари мумкин.
Златаннинг ўзи 2021 йил якунигача 5 миллион евролик шартнома имзоламоқчи. «Наполи» ҳозирча унга мавсум якунигача 1,5 миллион евролик шартнома таклиф қилиб, агар томонлар келиша олса, кейинчалик 3 миллион еврога бир йиллик шартнома имзоламоқчи.
Бироз аввалроқ «Милан», «Интер» ва «Ювентус» клубларида тўп сурган Ибрагимович италияга қайтишга тайёр эканлигини айтиб ўтганди. “Наполи” клуби бош мураббийи Карло Анчелотти ўз жамоаси сафида Ибрагимовични кўриш ниятида эканлигини ошкора айтганди. Бош мураббийнинг бу таклифини эса «Наполи» клуби хўжайини Аурелио де Лаурентис қўллаб-қувватламоқда.













