Кириш Регистрация
19/01 00:45 Милан 1-0 Лечче
19/01 01:00 Реал Сосьедад 2-1 Барселона
19/01 22:30 Кремонезе 0-0 Верона
20/01 00:45 Лацио 0-3 Комо
20/01 01:00 Эльче 2-2 Севилья
20/01 01:00 Брайтон 1-1 Борнмут

Мирча Луческу: «Россия чемпионати Украинаникига қараганда кучли»

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Донецкнинг «Шахтёр» ва Россиянинг «Зенит» клублари собиқ бош мураббийи Мирча Луческу Россия чемпионати кучлими ёки Украинами деган саволга жавоб берди.

— Россия чемпионати Украинаникига қараганда кучли. «Днепр», «Металлист» ва «Черноморец» клубларида ҳаммаси жойида бўлган вақтда Украина чемпионати Россияникига қараганда қизиқарлироқ эди. Украинлар русларни барча учрашувларда мағлуб этишарди, ҳатто ўртоқлик ўйинларида ҳам. Бироқ ҳозир шубҳаси — РПЛ кучли. Бу Россия клублари катта маблағ киритаётганига боғлиқ. Бу клубларга бадавлат инсонлар эгалик қилишмоқда. Вазият шу даражага етдики, ҳаттоки Чеченистон Республикаси Президенти ҳам ўз клубини тўғридан-тўғри қўллаб-қувватламоқда. Уларда инфратузилма ўзгарди, янги стадионлар қуриб битказилди.

Украинада бўлса инфратузилма жуда ёмон. Бироқ, мен ишонаманки, Украина чемпионатида ҳам яхши тарафга ўзгариш бўлади, — деди Луческу «Вацко Live» билан суҳбатда.

Киритилди: 10:04, 26.10.2019.
Ўқилди: 1413 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.