Москванинг «Спартак» клуби собиқ футболчиси Егор Титовнинг ҳисоблашича,«Ростов» 14-турда «Сочи» клубини мағлуб этади.
— Ростовликлар “Зенит”дан учралган қақшатгич мағлубиятдан кейин қандай ўзларига келиб олганини томоша қилиш қизиқ. «Ростов» бундай зарбани қачон қабул қилиб олганини эслаш қийин. Хатолари устидан қандай ишлашганини кўриш қизиқ.Бу уй учрашуви, шу боис майдон эгаларига бироз осонроқ бўлади. Кўпроқ эркинликни Еременко, Попов, Ионов ва Шомуродовлар олишади. «Зенит»га қарши ўйинда уларнинг бари йўқолиб қолганди. «Сочи» ҳақида гапирадиган бўлсак, улар мунтазам очко олишни бошлади, жамоа аста-секинлик билан ўзига келмоқда. Аммо бу футбол жуда оддий.Сочиликлар қарши ҳужумда ўз омадларини излашади. “Сочи” ижросида одатий сафар учрашувини кўрамиз. Ўйлайманки, «Ростов»га осон бўлмайди. “Зенит”дан учралган мағлубиятдан кейин “Ростов”га бу учрашув руҳий томондан қийин бўлади. “Сочи” уларга қарши ёпиқ футбол намойиш этади. Бироқ, «Ростов» тажриба томондан ўз сўзини айтиши керак. “Ростов” битта гол фарқи билан ғалаба қозонади деб ўйлайман. Тахминимча, Шомуродов ўзига имкон топади, — деди Титов.













